30 майдан 1 июнга қадар Санкт-Петербург шаҳрида Россия Лизинг соҳасининг I Съезди бўлиб ўтди. Тадбирда Россия лизинг соҳаси, Европа ва МДҲ давлатларининг лизинг уюшмалари, Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг 122 та вакили, ОАВ, халқаро экспертлар ва бошқа делегатлар иштирок этдилар. Съездда Ўзбекистондан «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.Ж.» Бош директорининг ўринбосари Юсупов Б.С. қатнашди.
Тадбир умумсоҳа мавзуларининг энг муҳимларини муҳокама қилиш майдони бўлиб хизмат қилди. Съездда хорижий спикерлар Россия лизинг соҳаси вакилларини лизинг бизнесини юритишнинг халқаро тажрибаси билан таништирдилар.
Съезднинг бошқаларидан фарқ қилувчи хусусияти – Украина, Беларусь Республикаси, Ўзбекистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлар Лизинг компаниялари уюшмалари вакиллари қатнашган МДҲ давлатларининг лизинг компаниялари йиғилишидан иборат бўлди. Кўтарилган масалалар орасида МДҲ давлатларида лизинг бўйича қонучилик, лизинг берувчилар ҳуқуқларини ҳимоялашнинг мавжуд механизмларини баҳолаш кабилар бўлди.
МДҲ давлатлари уюшмалари вакиллари инқироз даврида лизинг соҳасида пайдо бўлган долзарб масалалар, уларнинг ечимлари, ўзгарувчан иқтисодий шароитлардаги ишлар стратегиялари тўғрисида сўзлаб бердилар. Қайд этиш керакки, Юсупов Б.С.чиқиш қилган “Ўзбекистонда лизинг бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари” маърузаси тадбир иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, Съезд доирасида “Россияда лизингнинг жаҳон тажрибаси. Мавжуд бозор шароитида бизнесни ривожлантириш” Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференция дастуридаги бош масала – турли компаниялар (банк, кэптив, мустақил) тоифаларини ифодаловчи лизинг компаниялари учун давра суҳбати шаклида ўтказилган лизинг компанияларининг иш тажрибаларини муҳокамаси бўлди.
Алоҳида эътиборни тортган бошқа масалалар қаторида — лизинг компанияларининг самарали фаолиятини баҳолаш, лизинг компанияларини бошқариш, лизинг компанияларни молиялаштириш манбаалари ва капитал қиймати, лизинг соҳасининг шаффофлиги ва инвестицион жозибаси кабилар бўлди. Шунингдек, музокарада лизинг соҳасининг атамашунослигини муҳокамасига, бозор иштирокчиларига рейтинг ўзлаштиришга олиб келадиган лизинг компаниялари ренкингларини тузиш методологияси таҳлилига қаратилди.
Таъкидлаб ўтамиз, Съездларни ўтказиш йиллик анъанага айланади. Навбатдаги РФ Лизинг соҳасидаги II Съезд 2012 йил 28-30 май кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.