7-8 июнь кунлари Варшава шаҳрида «EuromoneySeminars» томонидан ташкил этилган 29 – чи Бутунжаҳон Йиллик Лизинг Форуми бўлиб ўтди.
Бу йилги Форум 29 –маротаба бутун жаҳон лизинг берувчилар ва лизинг ушмалалри вакилларини, шунингдек ҳуқуқ ва молия соҳасидаги экспертларни жамлади. Ўзбекистондан вакил сифатида тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмсининг Бош директори Мустафаев З.Б., ўзининг “Ўзбекистон лизинг хизматлари бозорида ривожланиш тенденциялари” номли маърузаси билан чиқиш қилди.
Бугунги кунда Бутунжаҳон Лизинг Форуми халқаро даражада лизинг соҳасидаги етакчи тадбир сифатида ўз ўрнини мустаҳкамади. Тадбир иштирокчилари лизинг соҳасида эришилган сўнги муваффақиятлар, долзарб масалалар ҳамда лизинг соҳасида энг мураккаб муаммоларни муҳокама қилдилар.
29 йиллик фаолияти давомида Форум минглаб делегатлар учун халқаро ва миллий лизинг компанияларининг энг нуфузли вакиллари билан интерактив мулоқот қилишга ҳамда, ўзаро манфаатли бўлган ишга доир алоқалар ўрнатиш учун ўзига хос майдонга айланди.