2012 йилнинг І ярим йиллигида Ўзбекистон лизинг соҳаси ривожининг якунлари сарҳисоб қилинди
2012 йил 13 август куни Халқаро банк ва молия маркази биносида Ўзбекистон Лизинг берувчилари Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир жорий йилнинг І ярмида мамлакатда лизинг соҳасининг ривожи якунларига бағишланди.
Тадбир давомида кўриб чиқилаётган даврда лизинг бозори фаолиятининг якунлари сарҳисоб қилинди ва республикамизда ушбу соҳада кейинги вазифалар ҳамда устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Жумладан, 2012 йилнинг І ярим йиллигида республика лизинг хизматлари бозорида умумий қиймати 252 млрд. сўмдан ошиқ бўлган 2,5 мингда ортиқ битимлар тузилган. Ҳисобот даврида лизинг операцияларининг ялпи портфели 1 трлн. 373 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 12% дан ошиққа ўсди.