Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси анъанавий II Инвестиция Форумида қатнашди

Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси анъанавий II Инвестиция Форумида қатнашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги № ПФ-4947-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришга кўмаклашиш мақсадида 2017 йил 29 июнда Банк-молия академиясининг ташаббуси билан «Ўзбекистон корхоналарини инновацион ривожлантириш дастурини инвестицион таъминлаш: ҳозирги аҳвол ва ривожланиш йўллари» мавзусида II Инвестиция Форуми бўлиб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат Инвестициялар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси, тижорат банкларининг вакиллари, хорижий экспертлар, Банк-молия академиясининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва олимлари қатнашди.

Форумда инвестицион фаолиятни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари, тижорат банкларига доир инвестиция салоҳиятининг истиқболлари, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмасининг бош директори З.Мустафаев ўз нутқида лизинг компанияларининг республикадаги корхоналарни техник таъминлаш ва модернизация қилишдаги роли ва афзалликларини қайд этди. Шунингдек мамлакат Президентининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, турмушнинг барча жабҳаларини янада эркинлаштиришга кенг шароитларни яратишга ҳаракат қилиш учун муҳим қўлланма экани ҳам қайд этилди.

Форум доирасида «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, унда корпоратив бошқарув усуллари ва методлари, корпоратив бошқарувнинг тижорат банкларининг инвестицион мафтункорлигига таъсири масалалари муҳокама қилинди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг