Тижорат банклари ва лизинг компанияларининг раҳбарлари диққатига!

Тижорат банклари ва лизинг компанияларининг раҳбарлари диққатига!

 

ЎзР Президентининг «Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон лизинг берувчилар ассоциацияси 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш ишларини ўтказди. Мазкур таҳлил лизинг бозорининг ҳисобот давридаги обзорини ва унинг республика бўйлаб тенденцияларини ўз ичига олади.

Шу муносабат билан Сиздан Ўзбекистонда лизинг бозорининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ҳолати бўйича ҳисоботни муҳокама қилишга бағишланган мажлисда қатнашиш учун масъул ходимни юборишингизни сўраймиз.

Мажлис 2017 йил 20 июлда соат 11:00 да Халқаро Банк-Молия Маркази биносида, Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1 («Uzbek Leasing International А.О.» АЖ  офисида) манзили бўйича ўтказилади

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг