Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ 2023 йил 25-26 май кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Россия Лизинг Тармоғининг 12-Қурултойида қатнашмоқда.

Тадбир очиқ форматда ҳам, Санкт-Петербургдан тўғридан-тўғри эфир орқали on-line режимда видеотрансляция қилиш форматида ҳам ўтмоқда.

Ушбу ҳар йиллик Қурултой Россияда лизинг соҳасининг асосий воқеаси ҳисобланади. Қурултой давомида долзарб лизинг муаммоларини ҳал қилишнинг устувор йўналишлари белгиланади ва унинг кейинги ривожланиш йўналишлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, бу – тармоқда амалга оширилаётган ишлар ҳақида долзарб маълумот олиш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳим масалаларни муҳокама қилиш ҳамда уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш учун бошқа мамлакатларда фаолият кўрсатувчи лизинг компаниялари ва уюшмаларининг, ҳалқаро ҳамкор ташкилотларнинг  раҳбарлари учрашадиган нуфузли майдондир.

Қуйидагилар бу йилги Қурутойнинг муҳим сессиялари ҳисобланади:

  1. Мамлакат кўламларидаги лизинг. Ривожланиш, жорий ҳолат, янги вазифалар.
  2. Лизинг бозорининг трансформацияси. Янги шароитларда ишлаш.
  3. Лизинг компаниялари фаолиятининг самарадорлигини ошириш: молиялаштириш, рақамлаштириш, ходимлар.

Қурултойда 20 дан ортиқ спикер, 200 нафар таклиф қилинган меҳмон ва турли мамлакатлардан 140 та мамлакат вакиллари қатнашди. Қурултой спикерлари сифатида Россиянинг етакчи лизинг компаниялари ва банкларининг вакиллари ҳамда Россия лизинг бозорининг бошқа иштирокчилари чиқди.

Қурултой доирасида Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг вакиллари Бирлашган Лизинг Ассоциациясининг раҳбарияти ҳамда Россиядаги етакчи лизинг компанияларнинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг