Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси

Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорининг кенгайиши ва фаол ривожланиши.

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси

Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорининг кенгайиши ва фаол ривожланиши.

Aссоциация ҳақида

«Uzbek Leasing International А.О.» компаниясининг ва бошқа кўплаб лизинг берувчилар – лизинг компаниялари ва тижорат банкларининг ташаббуси билан “Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Уюшмаси” ташкил қилиниб, 2005 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан расмий рўйхатга олинди. Уюшманинг вазифаси – Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорини кенгайтириш ва фаол ривожлантириш.

Ассоциацияга аъзолик

Лизинг берувчилар уюшмасида аъзолик ихтиёрий ҳисобланиб, ўз ичига қуйидаги категорияларни олади:

Таъсисчилар

Таъсисчилар — Уюшмани ташкил қилган, Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлиси томонидан ўрнатилган тегишли миқдорда ҳамда тартибда таъсис бадалларини киритган юридик шахслар. Таъсисчилар таъсис бадаллари киритилган пайтдан бошлаб, улар давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин Уюшма аъзоларига айланадилар. Айни пайтда Уюшма аъзолари СП ЗАО «Ўзбек Лизинг Интернейшнл А.О.» ва «ZАMIN-INVEST» МЧЖ ҳисобланади.

Ассоциацияланган аъзолар

Ассоциацияланган аъзолар — булар Уюшма уставини тан олган, Уюшманинг устав ҳужжатлари талаблари ҳамда кириш пайтида тасдиқланган Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлиси қарорларига мувофиқ кириш бадалини тўлаган исталган юридик шахслар бўлиши мумкин.

Фахрий аъзолар

Фахрий аъзолар — булар Уюшма Уставини тан олган, Уюшмага Мувофиқлаштирувчи Кенгаш қарори билан кирган маҳаллий ҳамда халқаро тижорат ва нотижорат ташкилотлари бўлиши мумкин. Уюшманинг фахрий аъзолари мажбурий тартибда бадал киритмайдилар, бироқ бунга ҳуқуқлари бор. Фахрий аъзолар Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлисида қатнашиш ҳуқуқидан ташқари Уюшма аъзоларининг барча ҳуқуқларига эга.

Ассоциацияга аъзо-компаниялар

Лизинг ҳақида

Лизинг – бу молиявий оқимингизни режали бошқариш.

Сиз лизинг шартномаси амал қилиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини аниқ хисоблаш ва корхонангиз пул оқимларини режали бошқариш имкониятига эга бўласиз, чунки лизинг шартномаси асосидаги хисоб-китоб бир хил миқдорга тенг ойлик тўловларни кўзда тутади.

Лизинг ҳақида

Лизинг – бу молиявий оқимингизни режали бошқариш. Сиз лизинг шартномаси амал қилиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини аниқ хисоблаш ва корхонангиз пул оқимларини режали бошқариш имкониятига эга бўласиз, чунки лизинг шартномаси асосидаги хисоб-китоб бир хил миқдорга тенг ойлик тўловларни кўзда тутади.

Янгиликлар

Previous
Next

Ҳамкорлар

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг