«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ)нинг 50-юбилей йиллик йиғилишида қатнашди.

2024 йил 27-30 апрель кунлари Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи томонидан ташкил этилган йиллик йиғилиш ва хусусий сектор форуми (PSF) Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳридаги InterContinental меҳмонхонаси King Faisal конференц-марказида бўлиб ўтди.

Бу йил ИТБ йиллик йиғилишининг мавзуси “Ўтмишимизни қадрлаш, келажагимизни режалаштириш: ўзига хослик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик”.
PSFнинг асосий мақсади бизнес ҳамжамиятининг бошқа етакчи вакиллари ва манфаатдор томонлари билан ўз тажрибалари, муваффақиятлари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашиш, иштирокчи мамлакатлар таклиф этаётган инвестиция ва савдо имкониятларини биргаликда ўрганиш учун бизнес алоқалари ва ҳамкорликни ўрнатиш учун ноёб платформани таъминлашдан иборат.

Форум ўз платформасида ҳамда B2B ва B2G форматидаги икки томонлама учрашувлар доирасида 4000 дан ортиқ расмий шахслар, сиёсатчилар, маҳаллий ва халқаро компаниялар раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари, Савдо-саноат палаталари, бизнес бирлашмалари, ишбилармон доиралар вакилларини ва ИТБга аъзо мамлакатларнинг хусусий инвесторларини жамлади.

Форум ИТБ гуруҳининг аъзо мамлакатлардаги фаолияти, лойиҳалари, хизматлари ва ташаббусларини фаол ёритиб боради. ИТБ гуруҳининг ана шундай муваффақиятли лойиҳаларидан бири Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг (ХСРИК) “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ билан ҳамкорлигидир.
2024 йил 29 апрель куни ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” лизинг компанияси ўртасида Ислом дарчаси доирасидаги Ижара ва Мурабаҳа лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган янги линияни тақдим этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу линия ХСРИК томонидан бешинчиси бўлиб, исломий молияни илгари суриш, молиявий инклюзивликни яхшилаш ва Ўзбекистонда хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи таркибига кирувчи ХСРИК “Uzbek Leasing International A.O.” АКнинг узоқ муддатли ишончли ҳамкори ҳисобланади. 2008 йилдан 2024 йилгача бўлган ҳамкорлик даврида ХСРИК лизинг компанияси фойдасига умумий қиймати 33 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш линиялари, шу жумладан ушбу кейинги транш тақдим этилди, шунингдек, 2022 йил 12 октябрда тузилган консультация хизматларини кўрсатиш келишуви доирасида ХСРИК томонидан компанияда “Исломий дарча” жорий этилди.

“Исломий дарча” жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида қўлланиладиган ислом шариати молияси тамойилларига мос келадиган молиявий хизматларнинг муқобил тури бўлган исломий банкинг ечимларидан биридир. Ҳозирда “ Uzbek Leasing International A.O.” “Исломий дарчаси” доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун Ижара ва Мурабаҳа лойиҳаларини молиялаштирмоқда.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг