3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми ўз ишини якунлади.

3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми ўз ишини якунлади.

 

Пойтахтда жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари бўлиб ўтган 3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (ТХЛФ-2011) ўз самарали ишини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ТХЛФ-2011 Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси ҳамда «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» томонидан ташкил қилинди. Шунингдек, Форум Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва «Media XPRIMM» (Румыния) томонидан қўллаб-қувватланди. Форумнинг бош ҳамкори — «UzbekLeasing International A.Ж.» компанияси бўлди.

Тадбирда миллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, банклар, турли хил техника ва ускуналарни ишлаб чиқариб, уларни лизинг компанияларига етказиб бераётган корхоналарнинг раҳбар ва мутахассислари, шунингдек лизинг хизматлари соҳаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, молия бозорларини хорижий тартибга солувчиларининг, турли молия ташкилотларининг миллий ва халқаро ассоциацияларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми очилиш маросими доирасида иштирокчиларга табрик сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Мавжуда Раджабова табрик сўзи билан мурожаат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари ҳақида гапириб берди.

М.Раджабова Ўзбекистонда олиб борилаётган, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотлар жамоатчилик ўртасида, шу жумладан, чет элда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида эълон қилинган Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси давлатнинг босқичма-босқич ривожланишига ва бозор иқтиосдиётни шаклланишига янги куч берди.

«Мазкур Концепцияда хусусий капитални жалб қилиш билан молия институларини,  жумладан лизинг комапняиларини ташкил қилишга катта эътибор қаратилган, — деди М.Раджабова. – Бу борада бозорнинг мазкур соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш муҳим ўрин эгаллайди».

«Мазкур тадбир – ватаннинг янада гуллаб-яшнашига ва мамлакат нуфузининг халқаро даржада кўтарилишига яна бир ҳисса қўшди», — қўшимча қилди М.Раджабова.

Бугунги кунда лизинг хизматлари соҳаси Ўзбекистон молия бозорининг изчил ривожланиб бораётган секторларидан бири ҳисобланади. Йилдан-йилга мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларини ривожланишида лизинг компанияларининг аҳамияти ўсиб бормоқда. Бу ҳақда ТХЛФ-2011 доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев ўзининг табрик сўзида гапириб ўтди. Иқтисодиёт тараққиётида лизинг хизматларининг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, давлатимиз Ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистонда лизинг соҳаснинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда, қайд қилди у.

М.Мирзаев таъкидлашича, Ўзбекистонда лизинг бозорини янада тараққий этиши бир қатор омилларга боғлиқ, улар орасида қулай қонунчилик муҳитини ва лизинг компанияларига фойдали инвестициялар киритиш имкониятини алоҳида қайд этиш мумкин.

Ўз навбатида охирги йилларда иқтисодиёт ўсишининг юқори темплари, шунингдек мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорлик лизинг хизматларига бўлган катта талабни рағбатлантириб, бу юқори ва изчил ўсиб бораётган лизинг хизматлари бозорининг салоҳиятидан дарак беради, қўшимча қилди Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари.

«Ўзбекистон лизинг секторининг айни пайтдаги ҳолатини эътиборга олган ҳолда, умид қиламанки, бугунги Тошкент Халқаро Лизинг Форуми республикада лизинг бозори салоҳиятини янада фаол равишда ўзлаштиришга хизмат қилади, шунингдек, форумнинг барча хорижий иштирокчилари учун самарали ва анъанавий майдонга айланади», — таъкидлади М.Мирзаев.

ТХЛФ-2011 доирасида табрик сўзи билан Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили  Такуя Камата ҳам иштирок этди. У лизинг секторинг мамлакат иқтисодиётининг самарали ривожланишида муҳим ролини алоҳида таъкидлади.

«Лизингни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, шунингдек, бутунлай иқтисодиёт учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Жаҳон банки бутун дунёда лизинг бозорини йўлга қўйилиши ва ривожланишига катта кўмак кўрсатмоқда. Бу мақсадларда ташкилотимиз томонидан бутун дунё бўйлаб 100 та лизинг компанияларига $1 млрд.дан ортиқ инвестиция киритилди. Жаҳон банки, шунингдек, Ўзбекистон лизинг бозорини ҳам қўллаб-қувватламоқда», — гапириб берди Т.Камата.

Т. Камата Жаҳон банки вакили сифатида ТХЛФ-2011 каби йирик тадбирда иштирок этаётганлигидан мамнунлигини қайд этди. «Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) фаолиятининг асосий мақсади Корпорация аъзо давлатларини иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, Корпорация давлат ва хусусий секторларга компанияларни хусусийлаштириш ва қайта ташкил қилиш бўйича маслаҳатлар беради», — деди ХСРИК бош ижрочи директори Халед Аль-Абуди ўзининг  3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми доирасидаги табрик сўзида.

«Бизнинг корпорация Ўзбекистонда лизинг бозорини янада ривожлантиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратмоқда», — қўшимча қилди Халед Аль-Абуди.

Халед Аль-Абуди сўзларига қараганда, Тошкентда бўлиб ўтаётган ТХЛФ-2011 яна бир бор мамлакат иқтисодиётида лизинг секторининг нақадар муҳимлигини кўрсатиб бермоқда.

Ўз навбатида Савдо-саноат палатаси Раиси Алишер Шайхов ТХЛФ-2011 иштирокчиларини лизинг ҳамжамияти ҳаётидаги бу қадар катта аҳамиятга эга воқеа билан табриклади ва ТХЛФ-2011 ҳам лизин берувчилар учун, ҳам лизинг олувчилар учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Бинобарин, тадбир хорижий ва миллий лизинг бозорлари вакилларининг конструктив мулоқоти учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади.

«Ўзбекистон лизинг бозорининг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, у янада динамик тарзда ривожланиб боришади, натижада лизинг хизматларининг янги турлари пайдо бўлади, лизинг компаниялари эса вақти келиб халқаро фонд биржалари листингларида тақдим этилади, деган хулосага келиш мумкин», — деди А.Шайхов.

3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форумида табрик сўзи билан, шунингдек,  Халқаро молия корпорацияси (International Financial Corporation – IFC) нинг Марказий Осиё ва Озарбайжондаги молия инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича маслаҳат хизматлари лойиҳаси раҳбари Анастасия Марьина ҳам табрик сўзи билан чиқиш қилди.

А.Марьина қайд қилишича, лизинг иқтисодиёти ривожланган ва ўтиш даврида бўлган давлатларда компанияларни ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришнинг муҳим манбаси ҳисобланади.

«Озарбайжонда, Қирғизистонда, Тожикистонда ва Ўзбекистонда лизинг соҳасини ривожлантириш масадида IFC 2005 йилда мазкур мамлакатларда уч ярим йилга мўлжалланган ва хусусий секторнинг иқтисодий ривожланишига, молиялаштиришга эга бўлиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда лизинг соҳаси ҳисобига янги иш жойларини жорий қилишга йўналтирилган ACALF техник кўмак лойиҳасини амлага ошириш бошлаган эди», — сўзлаб берди А.Марьина.

Қайд қилиш жоиз, ушбу лойиҳа Озарбайжон ва марказий Осиёда лизинг бозорини $275 млн.га кенгайишишга кўмаклашди. Унда иштирок этаётагн молия институтлари томонидан умумий ҳажми $147 млн.дан ортиқ бўлган лизинг операциялари амалга оширилиб, лизинг фаолиятининг 86 та янги қоида ва процедураларини жорий қилинди.

«Ўзбекистондаги фаолияти мобайнида мутахассисларимиз тмомонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди ва ҳозирги пайтда Уюшма лизингни ривожлантиришда IFC нинг расмий ҳамкори бўлиб қолмоқда», — қўшимча қилди А.Марьина.

«3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форумида дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларининг лизинг ҳамжамиятининг вакиллари иштирок этмоқда», — қайд қилди ўзининг форум очилиши вақтидаги табрик сўзида «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» Бош директори Равшан Джураев.

«Бу Ўзбекистон лизинг хизматлари соҳаси бизнинг хорижий, шунингдек маҳаллий ҳамкорларимиз учун жозибали бўлиб бораётганидан дарак беради. Ҳукумат томонидан лизинг секторига шароит яратилишини қўллаб-қувватланиши ҳозирги пайтда ўзбек лизинг бозорига ўсишнинг тез ва юқори темпларини намоён этишга имкон беради», — деди у.

«Бугун ўзбек лизинг бозорининг салоҳияти улкан баҳоланмоқда, бироқ, барчамизга маълум бўлганидек, айни пайтда лизинг халқаро ишчи алоқаларсиз мавжуд бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас», — қўшимча қилди Р.Джураев. «Шу муносабат билан бугунги Форум ўз олдига бир неча йўналишдаги мақсадларни қўйган, улар қаторида халқаро лизинг ҳамжамияти учун интерактив майдон, форум иштирокчиларини Марказий Осиё лизинг бозорларининг мавжуд салоҳиятидан хабардор қилиш, шунингдек, лизинг соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро ишбилармон алоқларни мустаҳкамлаш кабилар бор», — таъкидлади у.

ТХЛФ-2011 нинг глобал лизинг бозори ва алоҳида мамлакатлар бозори тенденциялари ва  истиқболларига бағишланган биринчи секцион йиғилишда Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси Бош директори Зафар Мустафоев миллий лизинг бозорининг тараққиёти ҳақида сўзлаб берди.

ТХЛФ иштирокчиларини ривожланаётган мамлакатлардаги лизинг секторлари масалалари билан «Dynamic Home Pro Sdn Bhd» (Малайзия) ижрочи директории Зубир бин Харун таништирди.

Ўз навбатида «Taiba Leasing» ХК МЧЖ Бош директори Нодир Ҳайдаров миллий бозордаги Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорациясининг 100% шўъба корхонаси ҳисобланган, $5 млрд. тўланган устав фондига эга янги лизинг компаниясини тақдим этди.

Биринчи секцион йиғилиш якунида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» бошқаруви раиси Нодир Отажонов сўзга чиқиб, ТХЛФ-2011 иштирокчиларига мазкур компаниянинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга беришдан иборатлигини маълум қилди.

ТХЛФ-2011 нинг иккинчи секцион йиғилишини «Глобал лизинг ечимлари самараси» мавзусидаги тақдимоти билан «Cassiopae» (Венгрия) компаниясининг МШЕ, МДҲ ва Туркияда бизнесни ривожлантириш бўйича директори Игор Сабадож очди.

Кейин «Qurilish Lizing» лизинг компаниясининг Бошқаруви раиси Тимур Умаров қурилиш техникаси, кичик механизация воситаларини етказиб беришда ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда лизинг хизматларини тақдим қилишнинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон лизинг бозоридаги умумий тенденциялар билан «Uzavtosanoat-Leasing LLC» компаниясининг стратегик режалаштириш ва молия менежменти бўйича менежери Равшан Қодиров таништирди.

Ўз навбатида «UzbekLeasing International A.Ж.» лизинг компанияси Бош директоринг ўринбосари Ботир Юсупов ТХЛФ-2011 иштирокчилари олдида «Лизинг компанияларининг ресурс базаларини кенгайтириш имкониятлари» тақдимоти билан қатнашди.

ТХЛФ-2011 нинг учинчи секцион йиғилиши «Етказиб берувчилар, лизинг, суғурта компаняилари ва бошқа молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг моделлари» мавзуси муҳокамасига бағишланди.

 

«Ўзбекистон суғурта бозори ва унинг янада ривожланиш ҳама такомиллашиш истиқболлари» маърузаси билан сўзга чиқар экан, Ўбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати Давлат инспекцияси бошлиғи Олимжон Икромов, лизинг операцияларини суғурталаш суғуртанинг лизинг операциялари иштирокчиларининг мулкий манфаатларини суғурталанган ҳимоясини таъминловчи  махсус йўналиши ҳисобланишини қайд қилди.

Ўзбекистонлик ва хитойлик тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик модели хусусида ТХЛФ-2011 иштирокчиларига Ўзбек-Хитой савдо уйи ваколатхонасининг раҳбари Хикмат Абдурахманов сўзлаб берди.

Озарбайжон лизинг компаниялари уюшмаси (ОЛКУ) фаолияти билан тадбир иштирокчиларини ОЛКУ бошқаруви раиси Элчин Аҳмадов таништирди.

Лизинг битимлари ҳажмининг ўсиши ва лизинг предметлари рўйхатининг кенгайиши билан мос равишда уларнинг йўқотиш ва зарар кўриш риски кучаймоқда. Суғурта лизнг берувчининг манфаатлари ҳимоясининг кафолатларидан бири ҳисобланади, чунки у лизинг битимлари иштирокчиларини эҳтимолли мулкий зарарини камайтиришга имкон беради. Мазкур масала бўйича 3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форумининг учинчи секциясида «Asko Vostok» суғурта компаниясининг Бош директори Баҳодир Ҳолбоев сўзлаб берди.

ТХЛФ-2011 иштирокчиларида «Grant Thornton» аудиторлик компанияси Бош директори Неъматулла Каримовнинг «Лизинг компаниялари учун аудит — талаб ёки зарурият» тақдимоти катта қизиқиш уйғотди.

Тўртинчи секцион йиғилиш «Yili Star-River Trade & Business Co., Ltd» ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Беҳзода Шарафутдиновнинг сўзга чиқиши билан бошланиб, у лизингга қурилиш ва йўл техникасини етказиб бериш хусусиятлари ҳақида гапириб берди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ходими Баҳром Шокиров, ТХЛФ-2011 иштирокчиларини лизинг секторида қимматли қоғозлар бозори ривожланиши билан таништирди.

Тўртинчи секцион йиғилиш доирасида, шунингдек, «Асака» Давлат акционерлик банкининг инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Маҳмудов сўзга чиқиб, ТХЛФ-2011 иштирокчилари эътиборига «Асака» банки»: Лизинг бозори иштирокчиси» тақдимотини ҳавола қилди.

Миллий лизинг хизматлари бозоридаги «Ипак Йўли» Очиқ акциядорлик инновацион тижорат банки (ОАИТБ) фаолияти тўғрисида «Ипак Йўли» ОАИТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Флора Ибрагимова сўзлаб берди.

ТХЛФ-2011 тўртинчи секцияси «Trast Leasing» МЧЖ директории Умиджон Комиловнинг «Лизинг компаниялари молиявий имкониятларини излаш ва уларни кенгайтириш усуллари» мавзусидаги тақдимоти билан якунланди.

Қайд қилиш жоиз, секцион йиғилишлардан ташқари ТХЛФ-2011 доирасида «Taiba Leasing» лизинг компанияси ва «Grant Thornton» аудиторлик комапниясининг матбуот-брифинглари бўлиб ўтди. Улар доирасида мазкур ташкилот раҳбарлари ОАВ вакилларининг барча саволларига батафсил жавоб бердилар.

3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форумининг ишчи дастуринининг якунида унинг иштирокчилари Самарқанд шаҳрида бўлиб, у ердаги тарихий обидалар билан танишдилар.

Шундай қилиб, ТХЛФ лизинг ҳамжамияти учун аҳамиятини исботлаб, халқаро, шунингдек, миллий ва хорижий лизинг бозори вакиллари билан ишчи алоқларни янада мустаҳкамланишига кўмаклашди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг