Ўзбекистон лизинг берувчилари фаолиятининг 2013 йилдаги якунлари эълон қилинди
2014 йилнинг 12 февралида Ўзбекистон банклар уюшмасида Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон лизинг берувчилари фаолиятининг 2013 йил якунлари муҳокама қилинди ва мамлакат лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгусидаги вазифалари ҳамда устувор йўналишлари аниқланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон банклар уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси вакиллари ҳамда лизинг компаниялари ва банкларнинг ҳодимлари иштирок этди.