Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси ва «Ўзавтосаноат» АК семинарлар ўтказади

Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси ва «Ўзавтосаноат» АК семинарлар ўтказади

 

Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси томонидан “Ўзавтосаноат” АК билан ҳамкорликда 2014 йилнинг 9 апрелидан 14 майига қадар Тошкет шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятларида семинарлар ўтказилади.

Ушбу тадбирлар тадбиркорлар орасида лизингни оммалаштириш ҳамда уларни техника ва технологияларни лизингга харид қилиш имкониятлари билан таништиришга қаратилган.

Семинарларда ўндан ортиқ лизинг корхоналари, жумладан “Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.”, “Ўзавтосаноатлизинг”, “Infin Leasing”, “Taiba Leasing” ва бошқалар иштирок этади.

Семинарлар ўтказилиш режаси:

 

Қорақалпоғистон Республикаси — 02.05.2014
Андижон вилояти — 11.04.2014
Бухоро вилояти — 06.05.2014
Жиззах вилояти — 19.04.2014
Қашқадарё вилояти — 22.04.2014
Навои  вилояти — 18.04.2014
Наманган вилояти — 09.04.2014
Самарқанд вилояти — 17.04.2014
Сурхондарё вилояти — 23.04.2014
Сирдарё вилояти — 16.04.2014
Тошкент вилояти — 15.04.2014
Фарғона вилояти — 10.04.2014
Хоразм вилояти — 01.05.2014
Тошкент ш. — 14. 05.2014

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг