Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси вакиллари ҳар йилги 4- Россия лизинг тармоғи Қурултойида иштирок этишди

Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси вакиллари ҳар йилги 4- Россия лизинг тармоғи Қурултойида иштирок этишди

 

Халқаро лизинг академияси академиги, таниқли эксперт Н.И.Киркорова ҳар йилги 4- Россия лизинг тармоғи Қурултойида Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси фаолиятини ва Ўзбекистондаги лизинг бозори ривожланишини юқори баҳолади.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасини “Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.” ЁАЖ ҚК бош директори ўринбосари Б.С.Юсупов тақдим қилди.

26 май куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Россия лизинг тармоғи Қурултойи Бирлашган лизинг уюшмаси томонидан Европа лизинг уюшмалари конфедерацияси кўмагида ташкиллаштирилди. Қурултойнинг бош ҳамкори сифатида “Газпромбанк Лизинг” лизинг компанияси иштирок этди. Қурултой ҳамкори – “Балтийский Лизинг” компаниялар гуруҳи.

Ҳар йилги Қурултой Россия лизинг тармоғида энг асосий ҳодисалардан бири ҳисобланади. Унинг давомида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича устуворликлар белгиланади ва келгуси ривожланиш йўналишлари ишлаб чиқилади.

Қурултойда Россиянинг 71 та лизинг компанияси, Шимоли-ғарб банклари уюшмаси, Беларус, Ўзбекистон лизинг уюшмалари, ССП молия бозорлари бўйича қўмитасининг лизинг бўйича бўлими, халқаро консалтинг компаниялари ва бошқа фирмалардан жами 95 нафар вакил иштирок этди.

Россиянинг етакчи лизинг компаниялари ва уларнинг стратегик ҳамкорлари модератор ва маърузачи сифатида чиқиш қилишиди: «Газпромбанк Лизинг», «Балтийский Лизинг»,  Эксперт РА, «Сбербанк Лизинг», “Росфинмониторинг”, «ДЛЛ Лизинг»,   «КАМАЗ» ЛК,  “Сименс-Финанс” ЛК, “Сбербанк РФ”, “Райффайзен-Лизинг”,   МСП Банк, «Группа БДО», «Пепеляев групп», Noerr,  «РЕСО-Лизинг”, ALD, ARVAL, AXELIT, “РАФ-Лизинг”, “Интерлизинг” ЛК, “Белфин” ЛК, “Технолизинг” ЛК.

Киркорова Неля Ивановна иқтисодиёт кибернетикаси ихтисослиги бўйича Иқтисодиёт институти, Беларус Республикаси Фанлар академияси аспиратурасини тамомлаган. “Корхона ишлаб чиқариш дастурини оптималлаштириш йўналишдари” мавзусида диссертация ёқлаган. Бошқарув ташкилоти ва техникаси марказий илмий-тадқиқот ва лойиҳавий-технологик институтида, Бутуниттифоқ статистик ахборот тизими илмий-тадқиқот ва лойиҳавий-технологик институтида катта инженер, катта илмий ходим, иқтисодий тизимларни иқтисодий-математик моделлаштириш бўлими раҳбари лавозимларида фаолият юритган. Ихтисослиги корхона бошқарувининг автоматлашган тизимлари функционал шаклини ишлаб чиқиш, вазифалар қўйиш соҳасига қаратилган. 1974-1992 йиллар мобайнида мамлакатдаги энг йирик корхоналарда тизимлар жорий қилган.

1994 йилдан то ҳозирги пайтга қадар тизимнинг амалий қисми методологи ва ташкилотчиси сифатида молиявий лизинг соҳасида IT тизимларни яратиш ва амалиётга табиқ этиш билан шуғулланади. 1994-1997 йилларда Беларус лизинг берувчилари бирлашмаси ҳузурида беқарор иқтисодиёт шароитларида молиявий лизинг бошқаруви бўйича илмий гуруҳга раҳбарлик қилган. Лизинг компаниясини молиявий бошқариш бўйича ишлаб чиқилган методологиялар асосида лизинг компаниялари учун 1С, Lotus, FoxPro платформаларида ахборот тизимларини яратган. 2000 йилдан бошлаб Алексей Киркоров  ҳамкорлигида Excel, Ассess, 1С Корхона 7.7. базасида Лизинг компаниялари маблағларини бошқариш тизимларини ишлаб чиққан, дорий этган ва фойдаланган. 2003 йилда “Центр-Капитал” лизинг холдингида Инталев дастури платформасида Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқди ва амалиётга татбиқ этди.

2006 йилда бухгалтерия/солиқ ҳисоботи, календар режалаштириш, узоқ муддатли молиявий режалаштириш, жумладан бюджет шаклдаги тизимости кўринишларни ўз ичига олувчи “SQ-Лизинг” лизинг компаниясининг автоматлаштирилган Ахборот тизимини ишлаб чиққан. Мазкур тизим 15 та лизинг компанияларида қўлланилади. 2008 йилда “1С-Рарус” МЧЖ ҳамкорлигида “Лизинг компаниясини (холдинги) бошқариш тизими” дастурий маҳсулоти яратилган бўлиб, у 2009 йилнинг сентябр оцидан буён ривожланиб, “КиБит” МЧЖ майдончасида амалийтга татбиқ этилмоқда.

Дастурий маҳсулот лизинг компанияси маблағларин бошқариш бўйича ноёб тизимни амалга оширади. Бугунги кунда “1С-8: Лизинг компаниясини (компаниялар гуруҳи) бошқариш” Тизими “Промтехлизинг” МЧЖ – 1-таҳрири (“Миллий захира корпорацияси” компаниялар гуруҳи), “Система Лизинг 24” ЁАЖ (“ВТБ-24” компаниялар гуруҳи), “Открытая лизинговая компания” ЁАЖ (“Промсвязьбанк” компаниялар гуруҳи), “Премьер-лизинг” ДК да жорий қилинган. Шунингдек, “СБЕРБАНК ЛИЗИНГ” ЁАЖ да бошқарув блоки амалиётга татбиқ этилган, “БИЗНЕС АЛЬЯНС” ЁАЖ ва “Ураллизинг” ДК да эса бошқарув блоки жорий этилган ҳамда “Бухгалтеия ва солиқ ҳисоботи” модули синов жараёнидан ўтмоқда.

Тошкентдаги семинарлар рўйхати

2014 йил, октябрь – лизинг компаниялари мутахассислари учун тренинг режалаштирилган.

2013 йил, 14-15 ноябрь — “Лизинг компанияларида хатарлар бошқаруви” ва “Лизинг лойиҳалари бўйича дебиторлик қарзини ундиришнинг судгача бўлган жараёни, суд тергови ва суддан кейинги ҳаракатлар”.

2012 йил, 26-28 сентябрь — “Лизинг компанияси маблағлари бошқаруви методологияси ва унинг IT-тизимда акс этиши”.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг