«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ вакиллари 3-Халқаро оператив лизинг анжуманида иштирок этишди

«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ вакиллари 3-Халқаро оператив лизинг анжуманида иштирок этишди

 

«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ вакиллари  18-21 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган 3-Халқаро оператив лизинг анжуманида иштирок этишди. Тадбир «Amembal&Associates» компанияси тмоонидан ташкил этилди.

Мазкур анжуман оператив лизингни қўллаш самаралари, молиявий лизингга нисбатан афзалликлари ва камчиликлари, шунингдек ундан айниқса кичик ва ўрта бизнес учун молиялаштиришнинг муқобил схемаси сифатида фойдаланиш масалалари бўйича фаол муҳокамалар ва фирклар алмашуви майдонидир.

Анжуманда дунёнинг 18 давлати вакиллари иштирок этишди. Қатор лизинг компаниялари вакиллари жаҳоннинг турли давлатларида оператив лизингни ривожлантириш, оператив лизинг битимни шакллантиришга таъсир қилувчи омиллар, шунингдек бу соҳани риволантириш истиқболлари ҳақида тақдимотлар тайёрлашди.

Тадбир давомида олинган маълумотларнинг Ўзбекистонда оператив лизингни янада ривожлантириш ва жорий қилиш учун самарасини қайд этиш жоиз.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг