«Узбек Лизинг Интернешнл А.О» ҚК АЖ «Shenzhen Anke High-Tech Co., Ltd» билан биргаликда қўшма семинар ўтказилиши ҳақида хабар беради

«Узбек Лизинг Интернешнл А.О» ҚК АЖ «Shenzhen Anke High-Tech Co., Ltd» билан биргаликда қўшма семинар ўтказилиши ҳақида хабар беради

 

«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» Халқаро лизинг компанияси Сизга Ўзбекистон тиббиёт соҳасининг мутахассислари ва экспертларини «ANKE» Америка-Хитой корпорациясининг  ноинвазив ташҳислаш усуллари учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таништириш учун «Shenzhen Anke High-Tech Co., Ltd» билан биргаликда қўшма семинар ўтказилиши ҳақида маълум қилади. Ушбу тадбир 2015 йилнинг 22 июн кунида, Халқаро Банк-Молия Марказининг Тошкент ш., Бешёғоч кўчаси, 1 манзилидаги биносида («Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ офисида), соат 11:00 да бўлиб ўтади

«ANKE» Корпорацияси 1986 йилда Хитой Фанлар Академияси (50%) ҳамда америкалик «Analogic Corporation» компанияси (50%) иштирокида ташкил этилган. Ушбу Корпорация 40 йил давомида самарадорлиги юқори бўлган тиббий ва акс эттирувчи воситаларни ишлаб чиқариш саноатида пешқадамлик қилиб, GE, Philips, Siemens, Hitachi, Toshiba ва бошқа шу каби машҳур тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларига магнитли резонанс асбоб-ускуналарининг қуйи тизимлари, магнит майдони градиентини кучайтиргичлар, радиочастота кучайтиргичлари ва спектрометрларни етказиб берадиган йирик компания ҳисобланади.

«ANKE» 25 йилдан кўп вақт давомида магнит-резонансли ва компьютер томографлари, радиографик тизимлар ва маммографлар каби юқори сифатли тиббий асбоб-ускуналарни тайёрлаш, сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Доимий магнитда очиқ турдаги магнит-резонансли томографларни сериялаб ишлаб чиқариш «ANKE» компанияси томонидан 1998 йилдан бошлаб йўлга қўйилган. Дунё бўйича юқори халқаро талабларга жавоб бериши ISO 9000, TUV, EC, GB сертификатлари билан тасдиқланган 1500 тадан ортиқ «ANALOGIC SCIENTIFIC» томографлари ўрнатилган ва муваффақиятли ишлаб келмоқда.

Ўзбекистонда «ANKE» маҳсулотини «Shenzhen AnkeHigh-Tech Co., Ltd»компанияси тақдим этади. Бу компания тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш, созлаш ва «фойдаланишга тайёр» тартибида ишга тушириш, унга кейинги сервис хизматларини кўрсатиш, ходимларни ўқитиш ишларини бажаради.

Мазкур семинар бепул асосда ўтказилади.

Ушбу тадбирда қатнашишни истасангиз, Сиздан иштирокингизни e-mail: shakhlo@uzbek-leasing.com, dilshod@uzbek-leasing.com ёки fax: (+998 71)140-37-74 орқали 18.06.2015 й.га қадар тасдиқлашни сўраймиз.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг