Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмаси Сизга чуқур эҳтиромини билдириб, иш фаолиятингизда энг юксак муваффақиятларни тилаб қолади.
Ушбу билан, 2015 йилнинг 28 октябр кунида соат 11:00 да лизинг компанияларининг тизим маъмурлари ва техник ходимлари учун мўлжалланган биргаликдаги тренинг-семинарни ўтказиш режалаштирилгани ҳақида хабар берамиз.
Семинар иштирокчиларни лизинг компаниялари кредит Бюросининг тизимига уланишининг афзалликлари, фойдаланувчиларнинг (лизинг компанияларининг) ноҳалол қарздорлар (лизинг олувчилар) тўловни амалга оширмаслиги туфайли юзага келадиган қалтисликларни олдини олиш имкониятлари билан таништириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Юқоридагиларга асосан, Сиздан ушбу тадбирда қатнашишни ва ташриф буюришингизни b_zilola@uzbek-leasing.com электрон почта ёки факс орқали (+998 71) 140-37-74 рақамига 20.10.2015 й.гача тасдиқлашингизни сўраймиз.
Ушбу семинар Халқаро Банк-Молия Марказининг, Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўч., 1, 4-қават, мажлислар зали («УзбекЛизинг Интернейшнл» АЖ ҚК офиси) манзилидаги биносида бўлиб ўтади.
Ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
Т ел: +99871 120-02-02; +99890 178-01-11
E-mail: b_zilola@,uzbek-leasing.com