Ўзбекистон делегацияси ХДРБ томонидан ташкил этилган Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий ҳамкорлик бўйича семинарда қатнашди

Ўзбекистон делегацияси ХДРБ томонидан ташкил этилган Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий ҳамкорлик бўйича семинарда қатнашди

 

Активларининг миқдори 2 трлн. АҚШ долларини ташкил этувчи ХДРБ ўз активлари суммаси бўйича дунёдаги энг йирик банк ҳисобланади. У жаҳондаги 50 та энг ишончли банклар сирасига киради. Кредитларининг тўланмаслик коэффициенти 1% дан кам. Москва, Коҳира, Каракас, Лондон, Рио-де-Жанейро, Лаосда ўз ваколатхоналарига эга. Бутун дунё бўйлаб 55 та ишчи гуруҳи (шу жумладан Тошкент шаҳрида ҳам) фаолият кўрсатади.

Семинар доирасида Сучжоу шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ХДРБнинг аҳолини эски уйлардан замонавий кўп қаватли тураржой массивларига кўчириш лойиҳасини ҳамда етакчи компанияларни янги дастурий таъминот билан таъминловчи Технопарк қурилиши (Силикон водийси) лойиҳасини бориб кўрди.

 

Ташриф чоғида ХДРБ вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Шунингдек «Uzbek Leasing International А.О.» компанияси ХДРБ билан Ўзбекистон лизинг олувчиларининг буюртмаси асосида Хитойда ишлаб чиқарилган ускуналар ва техникани сотиб олиш учун Хитой юанларида кредит жалб этиш бўйича музокараларни бошлади.

 

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг