Тижорат банклари ва лизинг компанияларининг раҳбарлари диққатига!

Тижорат банклари ва лизинг компанияларининг раҳбарлари диққатига!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентиинг «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 й. 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорига, 2011-2015 йилларда республика микро-молиялаштириш соҳаси ва банкдан ташқари молия секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бажарилиши жараёнини назорат қилиш режасининг (юқорида кўрсатилган қарорнинг 2-Иловаси) 40, 41, 43-бандларига биноан, Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмаси 2016 йил якунларига кўра лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасига оид маълумотларни йиғиб, таҳлил қилди. Ушбу таҳлил ҳисобот даври бўйича лизинг бозорининг шарҳини ва унинг республика бўйича тенденцияларини (ривожланиш йўналишларини) ўз ичига олади.

Юқоридагиларга асосан, Сиздан Ўзбекистонда лизинг бозорининг ҳолати бўйича 2016 йил учун ҳисоботни музокара қилиш юзасидан ўтказиладиган мажлисда иштирок этиш учун масъул ходимингизни йўллашингизни сўраймиз.

Мажлис 2017 йилнинг 27 январ куни соат 11:00 да, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннахр 16 кўчасида жойлашган Ўзбекистон Банк-Молия Академия биносида, мажлислар залида бўлиб ўтади.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг