«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ томонидан «SANY Heavy IndustryNorthwest Co., LTD» (ХХР) ва «PALFINGER SANY CRANES» LLC (Австрия-Хитой Қўшма корхонаси) билан биргаликда ташкил этилган қўшма семинар бўлиб ўтди.
2015 йил 10 март кунида Халқаро Банк-Молия Маркази биносида «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ Халқаро лизинг компанияси (Ўзбекистон) кўмагида «SANY Heavy Industry Northwest Co., LTD» (ХХР) ва «PALFINGERSANY CRANES» LLC (Австрия-Хитой Қўшма корхонаси) компаниялари билан биргаликда ташкил этилган қўшма семинар бўлиб ўтди.
«SANY Group» (Хитой) – қурилиш техникасини ишлаб чиқарадиган, Хитойда бешта индустриал саройига, Америка, Германия, Ҳиндистон ва Бразилияда тўртта тадқиқот ва ишлаб чиқариш базаларига эга бўлган глобал корпорациядан иборат бўлган халқаро компаниядир.
«PALFINGER AG» (Австрия) — гидравлик юккўтаргич асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасидаги халқаро раҳнамо ва иновацион компаниядир. Бутун дунё бўйича 29 та автокранларни ишлаб чиқариш ва йиғиш марказларига, 4500та уларни сотиш ва сервис хизматларини кўрсатиш марказларига эга.
«PALFINGER AG» билан қўшма корхона «SANY Group» компаниясига бир вақтнинг ўзида кранларни ишлаб чиқишнинг ғарбий ва шарқий технологияларини қўллаш ва Осиё ва Европадаги дилерлик тармоқлари кўмагида бозорлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни яратиш имкониятини берди.
«PALFINGER SANY CRANES» LLC компаниясининг Марказий Осиёдаги сотувлар бўйича директори Олег Сармин ўз презентациясида махсус техниканинг афзалликлари, компаниянинг ишлаш принциплари, сифат стандартлари ҳақида батафсил маълумот берди, Ўзбекистон билан дўстона ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истагини билдирди ҳамда компания маҳсулотларини Ўзбекистон бозорида намойиш этиш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбек ишбилармонлар доирасини SANY ва PALFINGER SANY маҳсулотлари билан таништириш вазифасини «O’zbekMAZservis» ҚК ўз зиммасига олди.
2014 йилда «O’zbekMAZservis» ҚК «PALFINGER SANY CRANES» LLC билан Ўзбекистон Республикаси бозорига «PALFINGER SANY» автомобил кранларини олиб кириш юзасидан ҳамкорлик шартномасини тузди.
«O’zbekMAZservis» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси 1994 йилга ташкил топган. Ташкил этилиш вақтидан бошлаб бугунги кунга қадар «O’zbekMAZservis» ҚК «МАЗ – управляющая компания холдинга «БЕЛАВТОМАЗ» Очиқ акциядорлик жамиятининг (Беларусь Республикаси) Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили ҳисобланади, республикага «МАЗ» сериясидаги техникани етказиб бериш ва унга сервис хизматлари билан таъминлаш фаолиятини амалга оширади. Бундан ташқари, «O’zbekMAZservis» ҚК 2000 йилдан бошлаб МДҲда йўл-қурилиш техникасининг етакчи ишлаб чиқарувчиси — «Амкодор» Холдинги (Беларусь Республикаси) билан, 2008 йилдан эса коммунал техника ишлаб чиқарувчиси бўлган — «Мценский завод коммунального машиностроения» ОАЖ (Россия) билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тадбирда қатнашган Ўзбекистон қурилиш соҳасининг вакиллари «SANY» ва «PALFINGER SANY» техник асбоб-ускуналарининг юқори сифатини қайд этдилар.
Ушбу семинарда республикамизнинг машинасозлик ва йўл қурилиши тармоқларида фаолият кўрсатаётган «SENBON» ХК, «МАРЖОНА Ирригация-Курилиш» ХК, «SILK ROAD INTERNATIONAL» ЧК, «МИРИШКОР АЛОКА САВДО» МЧЖ, «VIAL» МЧЖ, «MAHALLA YO’LLARI XIZMATI-KP» МЧЖ, «ЗУХРО О» ФХ, «ШОХРУХБЕК» ФХ, «КУРУВЧИ БОБОМУРОД» МЧЖ, «УРГАНЧ МАХСУС КУРИЛИШ СЕРВИС» АЖ, «СТРОЙМАШ АНДИЖОН» МЧЖ, «УРТА КАЛЪА КУРИЛИШ» МЧЖ, «САНТЕХСЕРВИС» МЧЖ, «UMID LADA» МЧЖ каби қурилиш ташкилотларининг мутахассислари ва экспертлари ҳамда «TAIBA LEASNG» ХК МЧЖ, «UMIDA and ELIZABETH» МЧЖ, «ASAKA-TRANS LIZING» МЧЖ, «QURILISH LIZING» ДК АЖ, «CHINA LEASING GROUP» ҚК МЧЖ, «TRAST LEASING» МЧЖ, «SIFCOINTERNATIONAL» МЧЖ, «ARTUM LEASING GROUP» МЧЖ, «HAMKORMAZLIZING» МЧЖ ва бошқа лизинг компанияларининг ходимлари фаол иштирок этдилар.