Жорий йилнинг 19 октябрь куни “Agro Finans Lizing” акциядорлик жамиятининг трансформация жараёнлари бўйича “PricewaterhouseCoopers Central Asia and Caucasus B.V.” (PwC) халқаро компанияси томонидан “Тараққиёт стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқилиши юзасидан амалга ошириладиган ишларга бағишланган тақдимот ўтказилди.

Унда “Agro Finans Lizing” АЖ ва PwC халқаро компанияси томонидан трансформация жараёнларини амалга оширишга қатнашадиган масъул мутахассислар лойиҳа жамоаси таништирилди.

“Agro Finans Lizing” AЖ янги “Ривожланиш стратегиясини” ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан мақсад шуки, узоқ муддатли кўзланган стратегик режаларни амалга ошириш, ривожланиш моделлари ва янги лизинг хизматларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тақдимот қизғин фикр алмашувлар шаклида ўтиб, иштирокчилар бугунги кунда “Agro Finans Lizing” АЖ лизинг фаолияти барқарорлигини таъминлаш юзасидан трансформация жараёни муҳим эканлиги, улар томонидан жорий этилаётган хорижий тажриба ва лизинг фаолияти рақамлаштирилишининг долзарблиги таъкидланиб, келгусида корпоратив бошқарув, янги лизинг маҳсулотларини таклиф қилиш ва мижозлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилиши лозим эканлиги қайд этилди.

Тақдимот сўнгида, PwC халқаро компанияси томонидан “Agro Finans Lizing” АЖ “Ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва трансформация жараёнларни амалга ошириш бўйича икки томонлама тузилган келишув шартномасига имзо қўйдилар.

👉 @agrofinanslizing_uz

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг