«Узбек Лизинг Интернешнл А.О» ҚК томонидан «Shenzhen Anke High-Tech Co., Ltd» Компанияси билан биргаликда ташкил этилган қўшма семинар бўлиб ўтди.

«Узбек Лизинг Интернешнл А.О» ҚК томонидан «Shenzhen Anke High-Tech Co., Ltd» Компанияси билан биргаликда ташкил этилган қўшма семинар бўлиб ўтди.

 

2015 йилнинг 22 июн кунида Халқаро Банк-Молия Марказининг биносида «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ Халқаро лизинг компанияси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасининг мутахассислари ва экспертларини«ANKE» Америка-Хитой корпорациясининг тиббий асбоб-ускуналари билан таништириш бўйича қўшма семинар бўлиб ўтди.

«ANKE» Корпорацияси 1986 йилда Хитой Фанлар Академияси (50%) ҳамда америкалик «Analogic Corporation» компанияси (50%) иштирокида ташкил этилган. Ушбу Корпорация 40 йил давомида самарадорлиги юқори бўлган тиббий ва акс эттирувчи воситаларни ишлаб чиқариш саноатида пешқадамлик қилиб, GE, Philips, Siemens, Hitachi, Toshiba ва бошқа шу каби машҳур тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларига магнитли резонанс асбоб-ускуналарининг қуйи тизимлари, магнит майдони градиентини кучайтиргичлар, радиочастота кучайтиргичлари ва спектрометрларни етказиб берадиган йирик компания ҳисобланади.

Корпорация – хХитой ҳукумати томонидан сертификатланган юқори технологик корхоналардан бири ҳисобланади. «ANKE» фаолиятининг устувор йўналишларини тадқиқотларни ўтказиш, юқори технологик тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш ташкил этади. Ҳозирги вақтда корпорация тўртта йўналиш, яъни: тиббий визуализация, тиббий ахборот, тиббий электроника ва тиббий терапия бўйича 20тадан кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Хитой тиббиёт техникасини саноат миқёсида ишлаб чиқариш кашфиётчиси бўлган «ANKE» корпорацияси катта обрў-эътиборни қозонган. Унинг барча маҳсулотлари халқаро илғор стандартларига етган ёки уларга яқинлашиб қолган.

«Shenzhen Anke HighTech Co., Ltd» Компаниясининг МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Минтақавий Менежери Дима Вонг ўз маърузасида: «Тиббиёт соҳасида янги технологияларнинг қўлланиши турли касалликларни олдини олиш ва самарали даволашда катта аҳамиятни касб этади», — деб таъкидлади, ва – Ўзбекистонда аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар, айниқса тиббий профилактика тизимидаги ютуқлар катта эътиборга лойиқдир. «ANKE» Корпорацияси бундай магнит-резонансли ва компьютер томографлари, радиографиқ тизимлар ва  маммографлар каби юқори сифатли тиббий асбоб-ускуналарни тайёрлаш, сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириши сабабли, Ўзбекистон тиббий муассасалари ва клиникаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўзбек мутахассисларининг билимлари ва кўникмаларини ошириш, ташҳислаш ва даволаш бўйича фан ютуқлари самарали қўлланишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр», — деб, давом эттирди.

Тадбирда «Shenzhen Anke HighTech Co., Ltd» компанияси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берди, асбоб-ускуналар бўйича видеоматериаллар ва каталогларни тақдим этди ва бу билан семинар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Лизингга олиш имконияти ва «Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» ҚК АЖ  билан ишлаш тажрибаси ҳақида компаниянинг мижози бўлган ва «ShenzhenAnke HighTech Co., Ltd» компаниясидан лизинг асосида OPENMARK 4000 (ASM-040P) магнит-резонансли томографини харид қилган “QARAQALPAQ GILEM SERVIS”  МЧЖ Директори Мухамматдинов Полат Багдалиевич баён қилди.

Семинарда республикамизнинг «VAGUS» МЧЖ, «BIG-PHARM» МЧЖ, «MEDLANS» МЧЖ, «SHOX-MED-CENTER» МЧЖ, «ДИЛДОРА ДИЛБАР» МЧЖ, «STAR MED SERVICE» МЧЖ, «OSUDA MED SHIFO» МЧЖ, «KARAKALPAK GILAM SERVICE» МЧЖ, «SAHOVAT» МЧЖ, «VATAN FARM BIZNES» МЧЖ, «OLMALIQ QURILISH INVEST» МЧЖ каби тиббий муассасалари ва клиникаларининг ҳамда  «INFIN LEASING» МЧЖ лизинг компаниясининг мутахассислари ва экспертлари иштирок этдилар.

 

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг