Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди

 

2015 йил 22 июлда Халқаро Молия-Банк Маркази биносида «Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмаси»нинг 2015 йилнинг биринячи яримйиллигига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳисобот даврининг якунлари чиқарилди ва мамлакатимизда лизинг бозорининг кейинги вазифалари ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

2015 йилнинг бириняи яримйиллиги якунларига кўра республика лизинг хизматлари бозорида лизинг фаолияти билан 83 та лизингга берувчилар фаол қатнашиб келдилар, улардан 24 таси банклардир. Ҳисобот даврида лизинг операцияларининг умумий портфели 2 трлн. 352 млрд. сўмни ташкил этди, олдинги йилнинг худди шу даври билан қиёслаганда ушбу кўрсаткич 18,8% ўсди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан 3 427тага яқин янги лизинг битимлари тузилди, уларнинг ҳажми 422 млрд. сўмни ташкил этиб, ҳозирги кунда янада ўсиш мойиллигига эга.

Лизингга берилаётган объектлар ўртасида қишлоқ хўжалик техникаси пешқадамлик қилди, 2015 йилнинг биринчи яримйиллиги  якунлари бўйича лизинг битимларининг умумий таркибида унинг улуши 33,5% ташкил этди. Шунингдек, технологик асбоб-ускуналарни — 34,1%, автотранспортни — 19,1%, кўчмас мулкни — 13,3% лизингга бериш билан боғлиқ бўлган битимларнинг ҳажми ҳам катта бўлди.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари ўртасида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» (133,1 млрд. сўм), «Ўзмелиомашлизинг» (41,1 млрд. сўм), «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» (35,0 млрд. сўм), «Ўзавтосаноатлизинг» (26,3 млрд. сўмов) ва «Қурилишмашлизинг» (14,8 млрд. сўм) каби компаниялар бозорнинг энг йирик қатнашчилари бўлди.

Банклар ўртасида ҳисобот даврининг энг йирик лизинг берувчилари номига «Асака» банк (21,1 млрд. сўм), «KDB» (14,4 млрд. сўм), «Траст Банк» (10,3 млрд. сўм), «Қишлоқ Қурилиш Банк» (8,1 млрд. сўм) ва «Ўзсаноатқурилишбанк» (7,1 млрд. сўм) сазовор бўлдилар.

2015 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган янги лизинг битимларида минтақалар ўртасида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келади – 21,28%, иккинчи ва учинчи ўринларда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари жойлашган – бу ерда тегишлича 8,84% ва 8,03%,

Тадбир давомида лизинг секторининг долзарб вазифалари ва йўналишлари республиканинг қонунчилик базасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Жумладан, лизинг операцияларини оммалаштириш ва ўсишини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига лизинг объектини, шу жумладан қишлоқ хўжалик техникасини мол-мулк солиғидан озод қилиш, лизинг компанияларининг фойда солиғини тўлаш ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларини 2020 йил 1 январ кунигача узайтириш хусусиядаги қўшимчалар кўриб чиқилди. «Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмаси»нинг Бош директори ўз маърузасида лизинг берувчиларнинг халқаро молиявий институтлар ва суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилиш орқали молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятлари ҳақида сўзлади.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Банклар Уюшмаси, Халқаро Молия Корпорацияси, Ўзбекистон Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари Уюшмаси, «Fides Solutions» Жорий қилиш марказининг вакиллари ҳамда лизинг компаниялари ва тижорат банларининг ходимлари қатнашдилар.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг