Бутунжаҳон банки гуруҳига кирувчи IFC фермерлар учун янги ускуна харид қилиш жараёнини енгиллаштириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва умуман олганда иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистондаги молиявий муассасалар ва лизинг компанияларига агро-лизинг портфелларини кенгайтиришда кўмак бермоқда.
IFC ва Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси томонидан агро-лизинг амалиётлари билан боғлиқ молиявий қалтисликларни самарали бошқариш усуллари бўйича қўшма семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда қуйидаги етакчи лизинг компаниялари ва молия муассасаларининг вакиллари иштирок этишди:
— ASAKA TRANS LEASING — QISHLOQ QURILISH BANK
— TAIBA LEASING — INFIN LEASING
— UMIDA AND ELIZABETH — O’ZSELXOZMASHLEASING
— PARTNER BUSINESS LEASING — UZBEK LEASING INTERNATIONAL
— QURILISH LEASING — O’ZAVTOSANOAT LEASING
— IPAK YO’LI BANK — O’ZMELIOMASHLIZING
— BARAKA LEASING — HAMKORMAZLIZING
— ASAKA BANK — HAMKOR BANK.
— ALLIANCE LEASING
“Агро-молиялаштириш соҳасидаги қалтисликларни оқилона бошқариш усулларини жорий қилиш орқали молия муассасалари ва лизинг компаниялари соғлом ва молиявий барқарор портфелларни шакллантириши, фермерлар ва тадбиркорларга янада сифатил хизматларни таклиф қилиши ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкин, — деди Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси бош директори Зафар Мустафаев. – IFC билан ушбу янги ҳамкорлик ассоциациямизга портфелларини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини кредитлашни кенгайтириш учун молия муассасаларига бериладиган кўмакни оширишга ёрдам беради”.
Шу ўринда, IFC Лойиҳаси менежери Адхам Эргашев қуйидагини таъкидлади: “Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Ушбу секторга меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб тўртдан бир қисми жалб қилинган. Мазкур лойиҳа орқали IFC молия муассасалари ва таъминот тизимига жалб этилган агрегаторларга фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини янада кенгроқ қамраб олиш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек улардаги ишлаб чиқариш ҳажмлари ва рентабеллик ошишига кўмаклашишга ёрдам беради”.
Ушбу ташаббус Марказий Осиёда агро-молиялаштиришни ривожлантириш бўйича IFC Лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистонда молия муассасалари, агрегаторлар ва фермерлар учун агро-молиялаштириш воситалари комплекси ҳамда таълим дастурларини ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа Австрия молия вазирлигининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
IFC ҳақида
Бутунжаҳон банки гуруҳига кирувчи IFC энг йирик глобал ривожланиш институти бўлиб, унинг фаолияти фақатгина хусусий соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидаги хусусий корхоналар билан ишлашда IFC камбағалликни йўқотиш ва умумий фаровонликнинг ўсишига кўмаклашиш учун ўз маблағлари, тажрибаси ва таъсир доирасидан фойдаланади. 2014 молия йилида IFC ривожланаётган давлатларда турмуш шароитларини яхшилаш ва ривожланишнинг энг долзарб муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, 22 млрд. АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтирди. Қўшимча маълумот: www.ifc.org.