«Kosta Legal» — бу хорижий сармоядорларга, ҳам янги компанияларга, ҳам Ўзбекистон бозорида яхши ўрнашиб олган компанияларга кенг турдаги юридик хизматларни таклиф этувчи, аъло натижаларни олишга мўлжалланган юридик фирма ҳисобланади.
«Kosta Legal» тез-тез ўзгариб турадиган, жуда кўплаб қонуности ҳужжатларига эга ва ҳуқуқий меъёрларнинг амалда қўлланиши узлуксиз бўлмаган Ўзбекистондаги ҳуқуқий муҳит хорижий сармоядорлар учун мураккаб бўлиши мумкинлигини яхши тушунади.
«Kosta Legal» фирмасининг мутахассислари бундай муаммоларни ҳал этиш учун юқори даражали малакага эга. Улар ўз ролини қуйидагиларда кўради: мижозлар Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга оширганда бирор-бир муаммога дуч келганида биринчи навбатда мурожаат қиладиган маҳаллий адвокат; кўп томонлама мураккаб кредит битимларининг Ўзбекистон қонунларига мувофиқлиги ёки ходимларни ёллаш/ишдан бўшатиш масалаларини кўриб чиқиш; Ўзбекистон Ҳукумати билан тузилган инвестицион шартнома бўйича музокараларни ўтказишда ёки муайян фаолият турларини амалга ошириш учун тегишли лицензияларни олишга кўмаклашишда мижознинг манфаатларини тақдим этиш; кўп миллион долларлик низолар жараёнида судда ишларни мижознинг номидан олиб бориш ёки уларнинг ходимларига виза олишда кўмаклашиш ва ҳоказолар. Мазкур юридик фирма ҳар қандай мураккабликдаги исталган масалани муваффақиятли ҳал этиш учун зарур юридик билим ва тажрибага, захиралар ва қайишқоқликка эга.
Фирманинг асосий офиси Ўзбекистонда, Тошкент шаҳрида жойлашган. У «Fortune 500»
рўйхатига киритилган халқаро компаниялар ва йирик корпорациялар, молиявий
институтлар, шу жумладан минтақавий тараққиёт банклари, турли мамлакатларнинг
ҳукуматлари, шунингдек кичик ва ўрта бизнес вакиллари ва «старт-ап»лар билан
ишлайди.