Шу йилнинг 15 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятларига ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича департамент ташаббуси билан Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Халқаро банк ва молия маркази биносида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш, лизинг берувчилар учун таваккалларни миллий баҳолаш процедуралари масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар таваккалларни миллий баҳолаш, жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимни бўлғуси ўзаро баҳолаш доирасида ташкил этилди.
Семинарда Лизинг берувчилар уюшмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, Молия вазирлиги, лизинг компаниялари ва тижорат банкларининг вакиллари иштирок этди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизим, Департаментнинг ушбу соҳадаги фаолияти, лизинг соҳасидаги таваккалларни миллий баҳолаш тартиби тақдим этилди.
Семинар давомида қуйидаги масалалар ёритилди:
— жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги таваккалларни миллий баҳолаш процедураси;
— жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тизим таваккалларини ўзаро баҳолашнинг иккинчи раундини ўтказиш методлари, механизмлари ва босқичлари;
Семинар иштирокчиларига уларни қизиқтирган масалалар бўйича тушунтиришлар берилди, ички назорат қоидаларига амал қилиниши учун масъул бўлган шахсларнинг малакасини ошириш зарурати қайд этилди.