Россиянинг 8-йиллик лизинг индустрияси конгресси

Россиянинг 8-йиллик лизинг индустрияси конгресси

 

Етакчи лизинг соҳаси ассоциацияси томонидан ўтказиладиган Россия Лизинг Соҳаси Қурултойи йилнинг энг муҳим воқеаси ва Россия лизинг компаниялари раҳбарларининг учрашув жойи ҳисобланади. 2018 йилги Қурултойда 122 та ташкилотдан 173 нафар вакил қатнашди. Уларнинг орасида лизинг фаолияти учун масъул бўлган ҳокимият органлари, дўстона ассоциациялар ва бошқа шериклар ҳам бор эди, хусусан: Россия Банки, РФ Молия вазирлиги, Россия Саноат ва савдо вазирлиги, РА Эксперти, Европа Бизнес Ассоциацияси (ЕБА) ҳузуридаги лизинг бўйича кичик қўмита, РФ савдо-саноат палатаси, Беларусь Лизинг компаниялари ассоциацияси, Ўзбекистон Лизинг компаниялари ассоциацияси, «МСП» корпорацияси, Москва кичик бизнесни кредитлашга кўмаклашиш жамғармаси, Саноатни ривожлантириш жамғармаси. Қурултой Европа Лизинг Ассоциациялари Конфедерацияси кўмагида ўтказилди.

 Қурултой доирасида соҳа етакчилари лизинг тармоғининг давлат томонидан қўллаб-қуввталаниши ва уни қонун ҳужжатлари ёрдамида тартибга солиш масалалари, лизинг инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари, лизинг бозорини ислоҳ қилишни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва тармоқдаги долзарб трендларни муҳокама қилишди. Баҳс-мунозаралар натижалари бўйича лизинг соҳасини ислоҳ қилиш, “Ижаранинг бухгалтерлик ҳисоби” БҲФСнинг янги ҳисоб қоидаларини жорий этиш, лизинг компанияларини нокредит молия ташкилотлари (НМТ) сирасига киритиш ва уларни Ягона ҳисоблар режаси (ЯҲР)га ўтказиш масалаларини, транспорт воситасининг электрон паспортини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятларини, лизинг соҳасининг профессионал стандартларини долзарблаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олувчи резолюция тайёрланди.

Россия Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА)нинг таклифи билан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ бош директори З.Б.Мустафаев «Россия иқтисодиётининг барча соҳаларини модернизациялаш ва технологик қайта қуроллантириш учун инвестициялар механизми сифатида лизинг ролини ошириш. Асосий драйверлар ва тўсиқлар» мавзусидаги 8-Россия Лизинг Соҳаси Қурултойида қатнашиш учун шу йилнинг 30-31 май кунлари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида хизмат сафарида бўлди. Қурултой 2018 йил 31 май куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтди. Шунингдек сафар чоғида Россия Федерациясидаги йирик лизинг компанияларининг вакиллари, Росэксимбанк ва «Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш бўйича агентлиги» АЖ («ЭКСАР» АЖ) вакиллари билан иш музокаралари ҳам олиб борилди. Музокаралар давомида юқорида тилга олинган суғурта ва молия институтлари ҳамда «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 

8-Россия Анъанавий Лизинг Соҳаси Қурултойида бошқа мавзулар қаторида трансчегаравий лизинг ҳамда темир йўллар учун ҳаракатдаги таркиб лизинги ҳам муҳокама қилинди. 2017 йилнинг ўзида ушбу лизинг ҳажми Россия Федерациясида 230 млрд.рублдан ошган. Муҳокамалар якунлари бўйича «ВТБ Лизинг», «ВЭБ Лизинг», «Сбербанк Лизинг» каби Россия Федерациясидаги йирик лизинг компанияларининг вакиллари билан юқорида кўрсатилган лизинг амалиётларини ўтказишда тажриба алмашиш тўғрисида келишувларга эришилди. Шунингдек Россия Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА) раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилди.

Росэксимбанк ва «Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш бўйича агентлиги» АЖ («ЭКСАР» АЖ) вакиллари билан музокаралар давомида Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган қурилиш техникасини сотиб олиш учун Росэксимбанк томонидан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ фойдасига кредит тақдим этиш шартлари муҳокама қилинди.

БЛАда ҳар йили Қурултойлар ўтказиш анъанаси халқаро тажриба асосида жорий этилган. Лизинг компанияларининг раҳбарлари биргаликда учрашиб, келгусида қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ этадиган майдонда соҳани ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилишлари жуда муҳимдир!

Манба: http://www.assocleasing.ru/novosti/490

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг