Ислом лизинги (ижара) бўйича халқаро конференция

Ислом банкинг ва иқтисодиёт Маркази “AlHuda CIBE” Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Ислом лизинги (ижара) бўйича халқаро конференция”ни, шунингдек 2019 йилнинг 15 октябрь куни Дубай шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) “Ислом лизинги” бўйича бир кунлик семинар-тренингни ташкил қилади

Бу тадбирнинг асосий  мақсади ислом лизингини (Ижара) ва ислом молиясини англаб етиш, ислом лизингини (Ижара) молия саноати учун барқарор молиявий ечим сифатида тан олиш, ислом лизинги имкониятларини ўрганиш, бизесни ривожлантириш учун халқаро молиявий иштирокчилар, сармоядорлар ва молиявий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек лизинг саноатига тўғридан-тўғри ҳорижий сармояларни (ТҲС) жалб қилиш ҳисобланади.

Семинар-тренинг банкирларни, суғурта ва лизинг агентларини ўқитиш ва юксалтириш, уларнинг  корпоратив дунё чақириқларига бас келишлари ва ислом банки, суғуртаси ва молиявий ишини олдинга суриш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутишлари учун уларга ҳар томонлама комплекс билимларни тақдим этишга йўналтирилган.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш ва қўшимча ахборот олиш учун, илтимос, қуйидаги манзилга ташриф буюринг: www.alhudacibe.com/icil2019/ ёки: zaib.nisa@alhudacibe.com манзили бўйича ёзиб юборинг.

Ўзбекистонлик иштирокчилар (+99878) 120-02-02, (+99890) 998-33-77  телефон рақамлари орқали Ўзбекистон Лизинг Ассоциациясига мурожаат қилишлари ёки syun@uzbekleasing.uz почтасига ёзишлари мумкин.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг