Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК 2021 йил 26-27 май кунлари Санкт-Петербург (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган Россия Лизинг саноатининг 11-юбилей қурултойида иштирок этди.

Тадбир тўғридан-тўғри форматда ва Санкт-Петербургдан жонли эфирда on-line тарздаги видеоконференция форматида ҳам ўтказилмоқда.

Йиллик қурултой Россиядаги лизинг саноатининг асосий воқеаси бўлиб, унинг давомида лизингнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишнинг устувор йўналишлари белгиланади ва уни янада ривожлантириш йўналишлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, бу бошқа мамлакатларнинг лизинг компаниялари ва лизинг уюшмалари, ҳамкор халқаро ташкилотлар раҳбарларининг соҳада бўлаётган воқеалар ҳақидаги сўнгги маълумотларни олиш, тажриба алмашиш, энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал қилиш усулларини ишлаб чиқиш учун нуфузли майдондир.

Бу йилги қурултойнинг асосий сессиялари қуйидагилардан иборат:

  1. Макроиқтисодиёт. Янги иқтисодий шароитлардаги ҳаёт.
  2. Янги иқтисодий шароитда лизинг соҳасининг фаолияти
  3. Янги шароитда молиялаштириш ва молиявий аҳвол
  4. Автомобиль лизинги ва бозорнинг бошқа сегментлари. Субсидиялаш.

Конгрессда турли мамлакатлардан 20 дан ортиқ маърузачилар, 200 та таклиф этилган меҳмонлар ва 140 та компания иштирок этди. Конгрессда Россиянинг етакчи лизинг компаниялари ва банклари, Россия Федерацияси Молия вазирлиги, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, халқаро лизинг ассоциациялари ва бошқа компаниялар вакиллари қатнашдилар.

Қурултой доирасида Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси вакиллари БЛУ раҳбарияти, Россия Федерациясининг бир қатор етакчи лизинг компаниялари ва телематика соҳасида лизинг амалиётларини қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатувчи,  лизинг объектидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилувчи компаниялар билан музокаралар олиб борди, шунингдек, Россия Федерацияси қонунчилигидаги янги услублар ва лизинг соҳасини ривожлантириш тенденциялари ўрганилди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг