2022 йил 27 апрель куни лизинг компаниялари учун ЕТТБ консультантлари билан “Кичик бизнес учун консультациялар” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Тақдимотни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги “Кичик бизнес учун консультациялар” дастури бўйича консультантлари: Шерзод Акбаров – дастур менежери, Денис Торхов ва Назира Дадаханова – дастурнинг етакчи мутахассислари тақдимот билан қатнашдилар.

Ушбу дастур Ўзбекистон хусусий компанияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЕТТБ томонидан ишлаб чиқилган. Корхоналар тажрибали консультантларни (масалан, энергия самарадор технологиялар, рақамлаштириш, оптималлаштириш, аёллар тадбиркорлиги соҳасида) жалб қилиш орқали ўз кўрсаткичларини яхшилаши ва бизнесини мустаҳкамлаши ҳамда бундай хизматлар нархининг бир қисмини қоплаш учун ЕТТБнинг грант субсидиясидан фойдаланиши мумкин. Батафсил маълумот: https://www.ebrd.com/work-with-us/advice-for-small-businesses/uzbekistan.html

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг