Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2021 йил якуни бўйича йиллик мажлиси бўлиб ўтди.

2022 йил 27 январь куни “Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси”нинг 2021 йил якунларига бағишланган йиғилиши видеоалоқа орқали бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳисобот даври якунлари сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгусидаги вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди.

2021 йил якуни бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 40 нафар лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол шуғулланган бўлиб, улардан 16 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 5 трлн. 833 млрд.сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан 7193 та янги лизинг битими тузилиб, уларнинг ҳажми 2 трлн. 593 млрд.сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ёки 740,7 млрд.сўмга кўпдир.

Йил якунларига кўра, лизингга берилган объектлар орасида қишлоқ хўжалиги техникаси етакчи ўринни эгаллаб, унинг улуши лизинг битимларининг умумий таркибида 26,9 фоизни ташкил қилди. Иккинчи ўринни автомототранспорт воситалари эгаллаб, уларнинг улуши 26,4 фоизни, технологик жиҳозлар улуши 22,5 фоизга яқинни ташкил этди. Қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар лизингига оид битимлар ҳажми ҳам салмоқли – 21,8%. Ўз навбатида, кўчмас мулк лизинги кўрсаткичлари ҳамон паст даражада бўлиб, атиги 2,3 фоизни ташкил этган.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида “O’zagrolizing” (632,7 млрд. сўм), “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚҚ (344,5 млрд. сўм), “Fincom Leasing Group” (267,6 млрд. сўм), “Nano Lizing Kompaniyasi” МЧЖ (264,2 млрд. сўм) ва “Kamaz Asia Leasing» МЧЖ ҚК (202,4 млрд. сўм) бозорнинг энг йирик иштирокчилари бўлишди.

Банклар орасида “Sanoat Qurilish Bank” АТБ (342,7 млрд. сўм), АТБ “Invest Finance Bank” (54,9 млрд. сўм), “Invest Finance Bank” АТБ (21,3 млрд. сўм), “Ipak Yo’li” АИТБ (16,6 млрд. сўм) ва “Turkiston” ХАТБ (15,9 млрд. сўм) ҳисобот давридаги энг йирик лизинг берувчилар ҳисобланади.

2021 йил давомида амалга оширилган янги лизинг операциялари бўйича Тошкент шаҳри вилоятлар орасида энг катта улушни эгаллади – 38,2%, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 6,6% ва 6,3% улуш билан Тошкент вилояти ва Фарғона вилояти банд этган.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги иқтсодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, “Global-Tax-Consult” солиқ маслахатчилари ташкилоти, “Avesta” мас’улияти чекланган жамияти вакиллари, Investment Group, “Islamic Business and Finance” компанияси, “Social Finance Advisors” халқаро консалтинг компанияси (SoFi), лизинг компаниялари,тижорат банклари ва суғурта компаниялари ходимлари иштрок этишди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг