Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси 2012 йил якунларини муҳокама қилди ва сектор ривожланиши истиқболларини белгилаб олди

Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси 2012 йил якунларини муҳокама қилди ва сектор ривожланиши истиқболларини белгилаб олди

 

2013 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Банклар Ассоциациясида Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциациясининг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси 2012 йил якунларини муҳокама қилинди ва 2013 йил учун мамлакат лизинг бозороини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, Молия вазирлиги, Бош Прокуратураси ва Кредит бюроси вакиллари, шунингдек лизинг компаниялари ва тижорат банклари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси Бош директори З.Мустафоев республика лизинг бозорини ривожланитиришнинг долзарб омиллари ҳақида тўхталди, бунда мамлакатимизда лизинг бозори бўйича қонуний асос мавжудлиги, барқарор иқтисодий ўсиши ва лизинг берувчиларнинг фаоллиги натижасида  лизинг хизматларининг миқдорининг тинимсиз ўсишини алоҳида таъкидлади.

Шундай қилиб, 2012 йил якунлари бўйича республикада лизинг хизмати бозорида умумий қиймати 590 млрд сўмни ташкил этган 7мингдан ортиқ битим имзоланди. Ўтган йил билан таққослаганда бу кўрсаткич 22%га ошган. 2012 йил якунлари бўйича лизинг операцияларининг умумий портфели 1 трлн 297 млрд сўмдан ошиб кетди.

Лизингга берилаётган объектлар орасида асосий улушни (33,1%) қишлоқ хўжалиги техникаси эгаллайди. Шунингдек, битимларнинг салмоқли қисмини автотранспорт (29,4%), технологик воситалар (24,4%) ва мулкий комплекслар кўринишидаги кўчмас мулк (13,1%) ташкил этади.

Бундан ташқари, мажлис давомида лизинг берувчилар – банклар ва лизинг компаниялари миқдорининг йилдан йилга ўсиши алоҳида таъкидланди.. 2012 йилда лизинг бозорида 99 лизинг берувчи ўз фаолияти амалга оширди, улардан 73 таси лизинг компаниялари ва 26 таси тижорат банклари.

Таъкидлаш жоизки, 2012 йилда лизинг бозорида барча битимларнинг чорак қисмидан кўпроғи (26,4%) Тошкент шаҳрида тузилган. Бу соҳада фаоллик, шунингдек, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ҳам кузатилади –  бутун лизинг операцияси умумий миқдорида бу минтақалар улуши 11,4% ва 9,9%ни ташкил этади.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг