«Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмаси» IV Тошкент Халқаро Банк Анжуманида иштирок этди

«Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмаси» IV Тошкент Халқаро Банк Анжуманида иштирок этди

 

2015 йилнинг 25 ноябрдан 29 ноябргача пойтахтда «Ўзбекистон Республикасининг банк тизими: ҳолати ва мойилликлари (тенденциялари), янги масалалар ва ечимлар» мавзусида IV Тошкент Халқаро Банк Анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» бўлди.

Анжуман халқаро банк тизими ҳолатини, уни ривожолантириш муаммолари ва устувор вазифаларини, замонавий банк ва молиявий хизматларининг ривожланиш мойилликларини (тенденцияларини) муҳокама қилиш, Ўзбекистон иқтисодиётининг инвестицион имкониятлари билан таништириш ва маҳаллий тижорат банкларининг хорижий инвестицияларни жалб қилишда қатнашиши; банк фаолиятининг миллий ва хорижий вакиллари ўртасида ҳамда банк тизими инфратузилмаси вакиллари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллантирилди.

Анжуман ишида 10тадан ортиқ давлатларнинг вазирликлари ва идоралари, банклари, аудиторлик ва молия ташкилотлари, лизинг компаниялари, олийгоҳлари, халқаро рейтинг ташкилотларининг 200 тадан кўп вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманнинг биринчи кунида 2015 йилнинг 26 ноябрда халқаро банк анжуманида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ахадбек Хайдаров давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йил 26 ноябр кунида тасдиқланган 2011-2015 йилларда ислоҳотларни давом эттириш ва банк тизимини мустаҳкамлаш Дастурини амалга ошириш натижаларига батафсил тўхталиб ўтди. Маърузачи Дастурнинг рўёбга чиқарилиши банклар фаолиятида сифат жиҳатидан аҳамиятли ўзгаришлар юз беришига ва сўнгги 5 йилда Ўзбекистон банк секторининг юқори ривожланиш суръатларига эришишга замин яратганини таъкидлаб ўтди. Шу тарзда, 2011 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг жамланган банк капитали 2.4 баробар (яъни олдинги 2000-2010 йй. давридаги ҳар йили 22,4%га нисбатан ўртача ҳар йил 28,1%га ) кўпайди; мамлакат банкларининг умумий активлари 3,1 баробар (ёки олдинги 2000-2010 йй. давридаги ўртача ҳар йили 21,8%га нисбатан ўртача ҳар йил 29,6%га) ўсди, Ўзбекистон банкларининг кредит портфели 3,7 баробар (ёки олдинги 2000-2010 йй. давридаги ҳар йили 19%га нисбатан ўртача ҳар йили 33%га) кўпайди, банклардаги депозитлар 3,6 баробар ўсди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раисининг Муовини, щунингдек, мамлакат барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири кичик бизнес эканлигига эътиборни тортди. Жумладан, ҳозирги вақтда кичик бизнес Ўзбекистон УЯМнинг 53% кўпиги ишлаб чиқармоқда, мамлакат экспорти умумий ҳажмида унинг улуши 27%, иш билан банд аҳолининг умумий сонида эса – 77,5% ташкил этади.

Юқорида кўрсатилган кўрсаткичларга эришишда ушбу секторнинг банклар томонидан кредитлар билан таъминланиши муҳим аҳамиятни касб этади. Охирги 5 йил (2011-2015 йй.) ўзида кичик бизнесга кредитлар ажратиш ҳажми 4,4 баробарга ошди. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитларнинг умумий кредитлар ҳажмидаги улуши 2000 йилдаги 16,9%га қараганда 28% етди.

Ўзбекистон лизинг сектори ва мамлакат лизинг хизматларини ривожлантиришда банкларнинг ўрни масалаларини Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмасининг Бош Директори Зафар Мустафаев баён қилди. Ўз маърузаси бошида у 2014 йил якунлари бўйича Leaseurope шарҳига кўра Ўзбекистон жаҳон бўйича лизинг бозори айниқса ривожланган 50та мамлакат қаторида ўрин топганини таъкидлади.

Бундан сўнг у ўз маърузасида Ўзбекистонда лизинг бозорининг 1991-2010 йилларда ривожланиш босқичларини ёритди. Шу тарзда, биринчи босқич (1991 -1999 йй.) халқаро механизмларнинг жорий қилиниши ва лизинг фаолиятининг қонунчилик асослари шаклланиши жараёнларини ўз ичига олди, иккинчи босқич (1999-2005 йй.) – лизинг соҳасининг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилиши ва лизинг бозори вужудга келиши билан тавсифланди, учинчиси эса (2005 -2010 йй.) – лизинг оммалашуви ва лизинг хизматлари бозорида рақобатлашув муҳитининг шаклланиши билан кечди.

Шу билан бирга, Зафар Мустафаев ўз тақдимотида Ўзбекистонда лизингнинг афзалликларига тўхталди. Мисол учун, лизингга бериш мақсадида келтириладиган асбоб-ускуналар ҚҚС ва божхона тўловларидан, лизинг тўловлари – ҚҚС тўловидан озод қилинади. Бундан ташқари, лизинг олувчининг солиққа тортиладиган базаси лизинг бўйича фоизлар миқдорига камайтирилади, лизинг хизматлари эса 2017 йилнинг 1 январ кунига қадар даромад солиғидан озод қилинганлигини тушунтириб ўтди.

Маълумки, 2002 йилнинг сентябр ойигача ташкил этилган деярли барча лизинг компаниялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида тузилган бўлиб, бу қарорларга кўра уларга алоҳида солиқ имтиёзлари берилган. Шунингдек, уларнинг ҳар бири муайян бозор сегментида фаолият кўрсатганлиги сабабли, улар бири-биридан холи фаолият кўрсатиб келган. Лизинг соҳасига солиқ тўлаш жиҳатидан маблағ билан таъминлаш бошқа турлари билан, айниқса, банклар томонидан кредит бериш билан бир хил шарт-шароитлар яратилиши янги лизинг компаниялари очилиши учун замин бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистонда 1996-2014 йиллар давомида лизинг хизматлари ҳажми $1 млн.дан $341,1 млн.гача ўсди, лизингга берувчилар сони эса 4 тадан 83 тагача кўпайди.

Ҳозирги вақтда фаол кечаётган корхоналарнинг техник қайта жиҳозланиши ва, умуман, мамлакат иқтисодиёти ривожланиши шароитларида, лизинг асосий фондларни янгилаш, аҳоли бандлигини ошириш ва ишлаб чиқариш соҳасига инновацион ютуқларни жорий қилиш масалаларини айниқса самарали ҳал қилиш имкониятини берадиган инвестицион фаолиятнинг бир шакли сифатида алоҳида аҳамиятни касб этади.

2015 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида умумий қиймати 422 млрд.сўмдан кўрни ташкил этадиган 3,4 мингта битимлар тузилди, умумий лизинг портфели эса 2,3 трлн.сўмдан ошди. Ўтган йилнинг худи шу даври билан солиштирганда лизинг хизматлари ҳажмларининг ўсиш суръати чамаси 13,9% ташкил этди. Лизинг портфелидаги битимларнинг катта қисми лизинг компаниялари билан тузилганлиги (жами 1,; трлн.сўм), қолган қисми эса (919,6 млрд.сўм) банклар улушига тўғри келиши маълум бўлди. Бунда шуни таъкидлаш лозимки, банкларнинг лизинг портфели мулкчилик шакли жиҳатидан қуйидагича тақсимланган – давлат банкларининг лизинг портфели 648,9 млрд.сўмни, хусусий банкларнинг лизинг портфели эса– 270,7 млрд.сўмни ташкил этди.

Лизингга берилган объектлар орасида технологик асбоб-ускуналар пешқадамлик қилади, 2015 йилнинг I яримйиллиги якунлари бўйича лизинг битимларининг умумий таркибида унинг улуши 34,1% ташкил этди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик техникаси билан тузиладиган битимларнинг ҳажми катта – 33,5%, автотранспорт бўйича – 19,1%, кўчмас мулк бўйича – 13,3% ва ҳ.к.

Ўзбекистон лизинг бозорини ривожлантиришда тижорат банкларининг аҳамияти юзасидан спикер банклар лизинг битимларида лизингга берувчилар сифатида қатнашишдан ташқари фаол тарзда қўшма ва шуъба лизинг компанияларини ташкил этаётганини ва лизинг компанияларига лизинг лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга кредит линияларини тақдим этаётганини таъкидлаб ўтди. Буларга, банклар томонидан ташкил этилган қўшма лизинг компаниялари, жумладан «Uzbek Leasing International А.О.» ҚК АЖ (таъсисчилар қаторида – ЎзР ТИФ Миллий банки ва Maybank, Малайзия), «UzMed-Lizing» ҚЛК АЖ, «Qurilishmashlizing» АЖ, «Qurilish Lizing» ЛК АЖ (таъсисчилар қаторида – ЎзР ТИФ Миллий банки, «Асака Банк» АТБ, «Агро Банк», «УзСаноатКурилишБанк», «Ипотека Банк»), «O’zavtosanoat-Leasing» ЛК МЧЖ, «Asaka-Trans-Leasing» ЛК МЧЖ (таъсисчилар қаторида — «Асака Банк» АЖ), «Hamkor and Lizing» МЧЖ, «Hamkormazlizing» МЧЖ, «Hamkor Invest Leasing» МЧЖ, «Partner Business Leasing» МЧЖ (таъсисчилар қаторида – «Hamkor Bank» АТБ) ва б. мисол бўлиши мумкин. Банклар қошида таъсис этилган шуъба лизинг компаниялари мисоли тариқасида — «Delta Leasing» МЧЖ (таъсисчи — «Капиталбанк» АТБ), «InFinLeasing» МЧЖ (иаъсисчи — «ИнФинБанк» АТБ), «Orient Finance Business» МЧЖ (таъсисчи — «Ориент Финанс» ХАТБ) ва б. таъкидлаш мумкин.

Шунингдек, маърузачи амалдаги қонун ҳужжатларида тижорат банклар томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматларининг қиймати банк биринчи даражали капиталининг 25%дан кўп бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Ушбу жиҳат лизинг компаниялари томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари ўсишини рағбатлантиради.

Лизинг компаниялари тижорат банклари томонидан маблағ билан таъминланиши револьвер кредит линияларини тақдим этиш, лойиҳавий молиялаштириш, лизинг объектини кейинчалик уни қайта лизингга бериш имконияти билан тақдим этиш, қайта молиялаштириш, хорижий кредит линияларини тақдим этиш, савдо тартибида молиялаштириш, банк кафолатларини тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, тақдимот давомида банклар ўртасида ҳамда лизинг компаниялари ўртасида 2015 йилнинг I яримйиллиги якунлари бўйича лизинг операцияларининг ҳажмига кўра Ўзбекистон лизингга берувчиларининг Топ 5 тақдим қилинди ҳамда республиканинг айниқса фаол бўлган айрим лизинг компаниялари ҳақида қисқача маълумотлар берилди.

Ўз маърузаси якунида Зафар Мустафаев тижорат банкларига лизинг компанияларини молиялаштиришни ошириш ҳамда лизинг компаниялари учун хорижий кредит линияларидан фойдаланиш имкониятини осонлаштириш орқали Ўзбекистонда лизинг хизматлари ҳажмини кўпайтириш таклифларини киритди.

Шунингдек, маърузачи Ўзбекистонда лизинг бозори янада ривожланиши қатор омилларга боғлиқ эканлигини, улар ўртасида қулай қонунчилик муҳити ва лизинг компанияларига юқори даромадли инвестицияларни киритиш имкониятлари айниқса муҳим аҳамиятни касб этишини таъкидлади. Бунинг устига, ҳозирги кундаги хусусий ва кичик бизнесга оид корхоналарнинг қурилиш материалларини, тўқимачилик маҳсулотларини, озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш асбоб-ускуналарига, махсус қурилиш техникасига, автотранспортга (юк ва йўловчи ташиш) ва ҳ.к.ларга бўлган эҳтиёжи маҳаллий лизинг компанияларининг фаолияти доимий равишда фаоллашиб боришига ўзига хос рағбат бўлади.

Иккинчи кунда, 2015 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги билан биргаликда анжуман доирасида ҳар йили ўтказиладиган тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг олиш масалаларига бағишланган конференция ўтказилди.

Конференцияда банк халқаро рейтинг агентликларидан ижобий рейтинг баҳоларини олиши банкларимиз халқаро банк хизматлари бозорида фаолият кўрсатиши учун керакли шарт-шароитларни яратиши таъкидланди. Ҳозирги вақтда етакчи халқаро рейтинг агентликларидан «Турғун» даражасидаги ривожланиш истиқболига давлатимизнинг 26 тижорат банклари сазовор бўлди улардан 8таси «Fitch Ratings» халқаро рейтинг компаниясининг рейтинг баҳосини олди.

Бундай баҳолар Марказий банк томонидан банк назорати самарали олиб борилаётгани, Ўзбекистон банклари барча муддатли мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга қодир эканлиги, улар активларни тегишли даражада диверсификациялашга, банк операцияларининг ажралмас қисми бўлган қалтисликларни бошқаришга қодир эканлиги ҳақида далолат беради. Конференция давомида банкларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш ва «Fitch Ratings» рейтингларини бериш услубияти, тижорат банклари фаолиятини баҳолашнинг халқаро меъёрлар ва стандартларга асосланган замонавий тизимини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

«Fitch Ratings» агентлигининг фикрига кўра Ўзбекистон банкларининг «Турғун» даражасида ривожланиш истиқболини белгилайдиган асосий омилни мамлакатда қулай макроиқтисодий муҳит таъминлайди. Жумладан, УЯМ ўсиши қатта ҳажмдаги давлат инвестициялари, ички истеъмол кўпайиши ва узоқ муддатли туб ислоҳотлар амалга оширилиши туфайли юқори даражада сақланмоқда. «Fitch Ratings» ўзбек банкларининг фондлар билан таъминланишини ички манбаларга асосланган барқарор, деб баҳолади. Хорижий кредит линиялари, асосан, лойиҳавий молиялаштириш дастурлари доирасида халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий банклардан (ОТБ, Умумжаҳон банки ва Хитой Экспорт-импорт банки, Эксимбанк кабилардан) келиб тушади.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг