Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциациясининг йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциациясининг йиғилиши ўтказилди

 

2017 йил 20 июлда  Халқаро Банк ва Молия Маркази биносида 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциациясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳисобот даврига якун ясалди ва мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгуси вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланди.

2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 86 та лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол равишда шуғулланган, улардан 24 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 2 трлн.529 млрд.сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан деярли 4 674 та янги лизинг битими тузилган, уларнинг ҳажми 710 млрд.сўмдан ошган бўлиб, ҳозир ўсиш тенденциясига эга.

Лизингга бериладиган объектлар орасида қишлоқ ҳўжалик ускуналар етакчилик қилмоқда, унинг лизинг битимлари умумий тузилмасидаги улуши 36% ни ташкил этди. Шунингдек, лизингга кўчмас мулкни (17%), қурилиш (14%) ва грузовой автотранспортни (6%) тақдим этиш билан боғлиқ битимлар ҳажми ҳам сезиларли даражада.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида « O’zagro Leasing  » (251,1 млрд. сўм), «Uzbek Leasing International А.О.» (41,6 млрд. сўм), « O’zavtosanoat Leasing » (40,4 млрд. сўм), « Trast Leasing » (17,9 млрд. сўм), ва «Taiba Leasing» (14,6 млрд. сўм) бозорнинг йирик иштирокчиларига айланди.

Банклар орасида «Асака банк» (62 млрд. сўм), «Капитал Банк» (61,7 млрд. сўм), «Агро Банк» (34,2 млрд. сўм), «Ипотека Банк» (20,9 млрд. сўм), «Равнақ Банк» (20,4 млрд. сўм) ҳисобот  даврининг йирик лизинг берувчилари сифатида қайд этилди.

2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида ҳудудлар орасида энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллади – 38,1%, иккинчи ва учинчи ўринлар Фарғона ва Тошкент вилоятларига насиб этди (шунга мос равишда 9,1% ва 8,0%).

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси, «SAIPRO» Ахборот-рейтинг Агентлиги ҳамда лизинг компаниялари ва банкларнинг ходимлари иштирок этди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг