Пресс-релиз

  • Version
  • Download 0
  • File Size 16.00 KB
  • File Count 1
  • Create Date 19 Iyul, Dushanba, 2021
  • Last Updated 19 Iyul, Dushanba, 2021

Пресс-релиз

2021 йил 16 июль куни видеоалоқа ёрдамида “Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси”нинг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига бағишланган йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида ҳисобот даврига якун ясалди ва мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантириш бўйича кейинги вазифалар ҳамда устувор йўналишлар белгилаб олинди.

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 44 та лизинг берувчи лизинг фаолияти билан шуғулланган, улардан 14 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 5 трлн 430 млрд сўмни ташкил қилган. Бу даврда лизинг берувчилар томонидан 4 785 та янги лизинг битими тузилган, уларнинг ҳажми 1 трлн 269 млрд сўмни ташкил қилган, бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 8,8% га ёки 102,7 млрд сўмга кўп.

Лизингга берилаётган объектлар орасида 1-ярим йиллик якунлари бўйича қишлоқ хўжалик техникаси етакчилик қилмоқда, унинг умумий лизинг битимлари тузилмасидаги улуши 39,0% ни ташкил қилган. Иккинчи ўринда автотранспорт воситалари келмоқда, унинг улуши 29,7% ни ташкил қилган, технологик ускуналар улуши эса 21,6% га етган. Шунингдек лизингга қурилиш техникаси ва ускуналарини тақдим этиш билан боғлиқ битимлар ҳажми ҳам сезиларли бўлган – 7,6%. Ўз навбатида, лизингга кўчмас мулкни тақдим этиш кўрсаткичи ҳамон паст даражада бўлиб, у бор-йўғи 2,1% ни ташкил қилган.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида «O'zagrolizing» АЖ (456,2 млрд. сўм), СП АО «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК (167,9 млрд. сўм), «Fincom Leasing Group» (157,4 млрд. сўм), «Kamaz Asia Leasing» МЧЖ ҚК (118,8 млрд. сўм) ва «Nano Lizing Kompaniyasi» МЧЖ (115,3 млрд. сўм) бозорнинг энг йирик иштирокчиларига айланган.

Банклар орасида эса«Turkiston» ХАТБ (15,6 млрд. сум), «Orient Finance Bank» ХАТБ (8,0 млрд. сум), «Invest Finance Bank» АТБ (7,3 млрд. сум), «Davr-Bank» ХАТБ (6,4 млрд. сум) ва«Ipoteka Bank» АТИБ (2,8 млрд. сум) ҳисобот даврининг энг йирик лизинг берувчиларига айланди.

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри 23,7% улуш билан етакчи ўринда бормоқда, иккинчи ва учинчи ўринларни эса Қашқадарё ва Наманган вилоятлари мос равишда 8,8% ва 8,0% билан эгаллаган.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

No Related Post

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг