Рус Eng Ўзб
     
Тадбирлар
Тренинглар, "давра суҳбатлари"
Конференциялар, форумлар 
Лизинг бозорини ривожлантириш бўйича фаолият

  Савдо майдончаси
 

Конференциялар, форумлар

3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (ТХЛФ-2011)

"РОССИЯ ВА МДҲ ДА ЛИЗИНГ" конференцияси


28 дан 30 апрелга қадар Ўзбекистон пойтахтида 3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (ТХЛФ-2011) бўлиб ўтди.

ТХЛФ-2011 Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси ҳамда «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» томонидан ташкил қилинди. Шунингдек, Форум Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва «Media XPRIMM» (Румыния) томонидан қўллаб-қувватланди. Форумнинг бош ҳамкори - «UzbekLeasing International A.O.» компанияси бўлди.

Тадбирда миллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, банклар, турли хил техника ва ускуналарни ишлаб чиқариб, уларни лизинг компанияларига етказиб бераётган корхоналарнинг раҳбар ва мутахассислари, шунингдек лизинг хизматлари соҳаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, молия бозорларини хорижий тартибга солувчиларининг, турли молия ташкилотларининг миллий ва халқаро ассоциацияларининг раҳбарлари иштирок этди.

Форум ҳалқаро лизинг жамоатчилиги, шунингдек миллий ва Марказий Осиё ҳамда бошқа минтақалар мамлакатлари лизинг бизнесининг хорижий вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўли билан лизинг тараққиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбир самарали тажриба алмашиш, инқроздан кейинги даврда бозорларни қайта тикланиши шароитида лизинг соҳасида долзарб масалалар муҳокама этилиши таъминланишига қаратилди.

Форум иштирокчилари Марказий Осиё минтақасининг лизинг соҳасидаги кенг инвестицион имкониятлари билан танишдилар ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, Форум доирасида «Олтин портфель» - лизинг хизматлари соҳасида жамоатчилик мукофоти лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


2011 йил 21-23 сентябрь кунлари Москва шаҳрида "РОССИЯ ВА МДҲ ДА ЛИЗИНГ" конференцияси бўлиб ўтади

  Авторизация
 
Логин
Калит сўз
Маҳфий сўзни еслаш
Рўйхатдан ўтиш

 


 
  Ўзбекистон
Лизингберувчилар Уюшмаси
Барча ҳуқуқлар химояланган © 2009 — 2018