Рус Eng Ўзб
     
Лизинг ҳақида
Устунликлар ва манфаатлар 
Ўзбекистонда лизингни ривожлантириш
Лизинг ҳақида қонунчилик
"Ўзбекистонда лизинг" Он-лайн Журнали

  Савдо майдончаси
 

Устунликлар ва манфаатлар

Лизинг — бу солиқ базасини камайтиришнинг хуқуқий асосидир

  • Сиз лизинг тўловлари бўйича ҚҚС дан озод қилинасиз, чунки бу тўловлар таннархга тўлалигича киради ва солиқ базасини даромад солиғи бўйича камайтиради.
  • Сиз Солиқ Кодексининг 269 моддаси «Мулк солиғи бўйича имтиёзлар» га кўра лизинг объекти бўйича мулк солиғидан озод қилинасиз. Юридик шахсларнинг мол мулкига солинадиган солиқни хисоблашда солиқ базаси лизингга олинган мол мулкнинг лизинг шартномаси амал қилинадиган муддатгача қийматига камайтирилади.
  • Лизинг шартлари асосида олиб кирилаётган технологик ускуна божхонадан ўтказиш жараёнида ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади.

Лизинг – бу молиявий оқимингизни режали бошқариш

  • Сиз лизинг шартномаси амал қилиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини аниқ хисоблаш ва корхонангиз пул оқимларини режали бошқариш имкониятига эга бўласиз, чунки лизинг шартномаси асосидаги хисоб-китоб бир хил миқдорга тенг ойлик тўловларни кўзда тутади.

Лизинг – бу жахон миқёсида юқори даражали ускуна ишлаб чиқарувчилар билан хамкорлик

  • Сиз ўз айланма маблағингизни ажратмаган холда жахон етакчи ва махаллий ускуна ишлаб чиқарувчиларнинг махсулотларини харид қиласиз.
  • Лизингга олинган ускуна нафақат ўзини қоплайди, балки Сизнинг даромадингизни хам сезиларли даражада ўсишига олиб келади.
  Авторизация
 
Логин
Калит сўз
Маҳфий сўзни еслаш
Рўйхатдан ўтиш

 


 
  Ўзбекистон
Лизингберувчилар Уюшмаси
Барча ҳуқуқлар химояланган © 2009 — 2018