Рус Eng Ўзб
     
Ассоциация ҳақида
Янгиликлар
Миссия
Ассоциация тузилмаси
Ассоциацияга аъзолик
Ассоциацияга аъзо-компаниялар
Ҳамкорлар
Матбуот-маркази 

  Савдо майдончаси
 

Матбуот-маркази
06.05.2011 13:28:04
Мохият: ХАЛҚИРО ЛИЗИНГ ФОРУМИ

Пойтахтдаги "Intercontinental Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, «UzbekLeasing International А.О.» компанияси, "SAIPRO" ахборот-рейтинг агентлиги ҳамкорлигида 3-халқаро лизинг форуми ўтказилди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, миллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, тижорат банклари раҳбарлари, мутахассислар иштирок этди.

— Узбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида лизинг соҳасини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилмокда, — деди форумда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари М.Ражабова. — Шундай эътибор самараси ўлароқ лизинг операциялари улуши йил сайин ўсмокда. Бу жараённи амалга оширувчи банклар, лизинг компаниялари ва кредит уюшмаларининг сони ортаётир. Натижада жаҳон молиявий-иктисодий инқирози шароитида Узбекистан молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини яна бир бор исботлади.

Мамлакатимизда лизинг хизматларининг замонавий бозор талаблари асосида такомиллашиб, тобора кенгайиши, ўз навбатида, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, хусусий тадбиркорлик ва рақобатни ривожлантиришда самарали механизм ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, юртимиз лизинг хизматлари бозорида 5,5 мингдан зиёд битим имзоланиб, уларга 430 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. Ушбу битимларнинг асосий қисми лизинг компаниялари ва 1,5 мингга яқини банкларга тегишлидир.

Зарур техникани лизингга олишда фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилган. Хусусан, лизинг муддатининг 10 йил эканлиги, техника қийматининг 15 фоиз қисми олдиндан тўланиши, йиллик лизинг фоизининг микдори молиялаштириш ставкасининг эллик фоизидан ошмаслиги аграр соҳани зарур техника билан таъминлашда муҳим омил бўлмокда.

Мамлакатимизда лизинг хизматларини ривожлантириш жараёнида соҳага тегишли компанияларга фойда келтирувчи инвестицияларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, махсус қурилиш техникаси, автотранспортга бўлган қизиқиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд эҳтиёжлар миллий лизинг компаниялари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилаётир.

Орқага
  Авторизация
 
Логин
Калит сўз
Маҳфий сўзни еслаш
Рўйхатдан ўтиш

 


 
  Ўзбекистон
Лизингберувчилар Уюшмаси
Барча ҳуқуқлар химояланган © 2009 — 2018