Рус Eng Ўзб
     
Ассоциация ҳақида
Янгиликлар
Миссия 
Ассоциация тузилмаси
Ассоциацияга аъзолик
Ассоциацияга аъзо-компаниялар
Ҳамкорлар
Матбуот-маркази

  Савдо майдончаси
 

Миссия

Лизинг берувчилар уюшмасининг миссияси республикада ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат

Мақсад

Уюшма ўзига аъзоларнинг тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш, иқтисодий ҳуқуқлар ва эркинликларни амалга ошириш ва муҳофаза қилиш, умумий мулк ва бошқа манфаатларни тақдим қилиш, табиркорликни ривожлантиришга кўмаклашадиган лизинг хизматларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат ташкилотлар фаолиятига лизинг хизматларини жорий қилиш орқали фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилади ва амал қилади.

Шунингдек, уюшма мақсадлари профессионал манфаатларни қондириш, илмий ва техник ижодкорликни ривожлантириш, инсонлар ҳаёти ва саломатлиги ҳимоясига кўмаклашиш, атроф-муҳит муҳофазаси, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишдан иборат.

Вазифа

Уюшма фаолиятининг вазифалари қуйидагилар:

  • Лойиҳалар ишлаб чиқилишида ҳамда лизинг ва Уюшма аъзолари манфаатлари билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамасида иштирок этиш, улар бўйича тегишли давлат ҳокимияти, қонун лойиҳалари экспертизаси органларига таклифлар киритиш ва ишлаб чиқувчилар билан ҳамкорлик қилиш орқали, халқаро стандартларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасида лизингни ривожлантириш масалалари бўйича лизинг субъектлари манфаатларини ифода этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида мулкчилик шаклидан қатъий назар ва турли даражаларда давлат органлари ва ташкилотлар, муассасалар, хўжалик субъектлари, жамоат бирлашмалари, барча маъмурий ва фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари субъектлари билан ўзаро алоқаларда Уюшма аъзоларининг ҳуқуқий манфаатларини тақдим қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасида лизингни ривожлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий давлат сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Лизинг ривожланишини рағбатлантирувчи давлат ва ҳудудий инфратузилмасини яратишда консультатив кўмак бериш;
  • Ўзбекистон Республикаси лизинг секторига инвестицияларни далб қилишга кўмаклашиш;
  • Маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот рейтингини кўтаришда кўмаклашиш;
  • Лизинг муносабатлари субъектларини халқаро лизинг уюшмалари ва бошқа халқаро ташкилотларда тақдим қилиш, шунингдек Уюшма аъзоларига ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда кўмаклашиш;
  • Уюшма фаолияти ихтисослигига мувофиқ йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Уюшма аъзоларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш, амалга ошириш ва ҳимоялаш бўйича ҳаракатларини бирлаштириш;
  • Уюшма аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан ноҳақ рақобатдан муҳофаза қилиш;
  • Уюшма аъзоларига лизинг масалалари бўйича бепул консалтинг ва ахборот-таҳлилий хизматларни кўрсатиш;
  • Тренинглар ва семинарлар ўтказиш;
  • Уюшма аъзоларни ахборот билан таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасида лизинг ҳуқуқий муносабатлари субъектлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш;
  • Уюшма, шунингдек Уюшма аъзолари фаолияти ҳақида маълумот тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш;
  • Лизингдаги турли муаммолар ва жиҳатлар бўйича маълумотлар базамини яратиш;
  • Лизингнинг турли жиҳатлари бўйича кутубхона яратиш;
  • Ўзбекистон Республикасида лизингнинг турли жиҳатлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ва ўқув ишларини ривожлантириш;
  • Ўзбекистон Республикасида лизингни ривожлантириш муаммоларини илмий-амалий ўрганиш;
  • Уюшма мақсадларига эришиш йўлида лизинг соҳасида маркетинг тадқиқотлари ва рекламани ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида Уюшма аъзолари маҳсулотлари ва хизматлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ташкиллаштириш;
  • Турли лизинг масалалари бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари, анжуманлар ва бошқаларни ташкил этиш;
  • Оммавий ахборот воситалари учун махсус дастурлар ва нашрларни тайёрлаш ҳамда ўтказиш;
  • Менежмент ва маркетингдаги илғор технологиялар, тажрибалар, know-how ва бошқаларни жорий қилиш;
  • Истеъмолчиларни маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, товар ва хизматлари билан таъминлашда кўмак бериш.
  Авторизация
 
Логин
Калит сўз
Маҳфий сўзни еслаш
Рўйхатдан ўтиш

 


 
  Ўзбекистон
Лизингберувчилар Уюшмаси
Барча ҳуқуқлар химояланган © 2009 — 2018