Рус Eng Ўзб
     
Ассоциация ҳақида
Янгиликлар 
Миссия
Ассоциация тузилмаси
Ассоциацияга аъзолик
Ассоциацияга аъзо-компаниялар
Ҳамкорлар
Матбуот-маркази

  Савдо майдончаси
 

Янгиликлар
26.01.2018 16:27:43
Лизинг Берувчилар Уюшмасинининг 2017-йилга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди

2018 йил 26 январьда Ҳалкаро Банк ва Молия Маркази биносида 2017 йилнинг якунларига бағишланган Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳисобот даврига якун ясалди ва мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгуси вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланди.

2017 йилнинг якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 46 та лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол равишда шуҳулланган, улардар 15 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 2 трлн. 684 млрд сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан деярли 7729 та янги лизинг битими тузилган, уларнинг ҳажми 1 трлн. 553 млрд. Сўмдан ошган бўлиб, ҳозир ўсиш тенденциямига эга.

Лизингга бериладиган объектлар орасида технологик ускуналар етакчилик қилмоқда, унинг лизинг битимлари умумий тузилмасидаги улуши 36.4% ни ташкил этди. Шунингдек, лизингга қишлок хўжалик ускуналари 36.1%, кучмас мулк 15.7% ва автотранспортни 11.8% такдим этиш билан боғлик битимлар ҳажми ҳам сезиларли даражада.

 

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида “O’zagro Leasing” (475,1 млрд. сўм), “Uzbek Leasing International A.O.” (95,8 млрд. сўм), “O’zavtosanoat Leasing” (86,4 млрд. сўм), “Nano Leasing” (45,0 млрд. сўм) ва “China Leasing Group” (24,1 млрд. сўм) бозорнинг йирик иштирокчиларига айланди.

 

 

Банклар орасида “Asaka Bank”(189,8 млрд. сўм), “Kapital Bank” (158,0 млрд. сўм), “Ipoteka Bank” (63,7 млрд. сўм), “KDB Tashkent” (62,9 млрд. сўм), “Trast Bank” (43,0 млрд. сўм) ҳисобот даврининг йирик лизинг берувчилари сифатида қайд этилди.

 

 

2017 йил давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида ҳудулар орасида энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллади – 35.6%, иккинчи ва учинчи ўринлар Тошкент ва Сырдарьё вилоятларига насиб этди (шунга мос равишда 10,6% ва 8,0%).

Ушбу тадбирда Узбекистон Банклар Уюшмаси,”Ўзбекистон иқтисодиётининг илмий асослари ва ривожланиш муаммолари” Илмий Тадқиқотлар Маркази, Халкаро Молия Уюшмаси, хамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) ва Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) ходимлари иштирок этди.

(AMBiT), (EVERDIGM Corp.) хамда “Халқро молиявий – иқтисодий ривожланиш Маркази  - Ўзбекистон” нашриёт уйининг “Корхонани бошқариш” журнал мухаррирларининг сахна олишлари билан якунланди.

Орқага
  Авторизация
 
Логин
Калит сўз
Маҳфий сўзни еслаш
Рўйхатдан ўтиш

 


 
  Ўзбекистон
Лизингберувчилар Уюшмаси
Барча ҳуқуқлар химояланган © 2009 — 2018